Paynet барибир аҳолидан тўловларни қабул қилаверишини айтди

  •   DiMaX
  •  1376
  •  07.05.2018 12:59

Paynet барибир аҳолидан тўловларни қабул қилаверишини айтди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ банки ва «Микрокредитбанк»нинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали. Қарор билан Халқ банки ва «Микрокредитбанк»ни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишилари белгилаб берилган.

ЎҚИНГ: «Uzpaynet» МЧЖ тугатилади

UzPaynet компанияси ўз фаолияти тўхтатилиши ҳақида 6 май куни пайдо бўлган хабарларга муносабат билдирди, деб ёзади Соф нашри. Компания баёноти билан қуйида тўлиқ танишиш мумкин:

Ҳозирги вақтда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда Paynet фаолияти тўхтатилади» мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

UzPaynet компанияси шуни маълум қиладики, Paynet савдо белгиси остида аҳолидан тўловларни қабул қилиш фаолияти тўхтатилмайди.

Ўзбекистон Президентининг «Халқ банки ва ‘Микрокредитбанкънинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, аҳолидан тўловларни Paynet савдо белгиси остида қабул қилиш фаолияти Халқ банки тузулмаси таркибида амалга оширилади.

Тўловларни қабул қилиш тизими иш фаолияти узлуксиз ва одатдагидек давом этмоқда. Ҳозирда аҳолига ва тўлов агентларига қўшимча қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

UzPaynet компанияси баёнотидан

Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор жисмоний шахсларга микрокредитлар бериш бўйича онлайн хизмат ишга туширилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!