Quick Charge 4.0+ тақдим этилди: смартфон “заряд” ташвишидан халос бўлди

Quick Charge 4.0+ тақдим этилди: смартфон “заряд” ташвишидан халос бўлди

Американинг Qualcomm компанияси Quick Charge 4.0 мобил қувватлаш технологиясининг янада илғор талқини бўлган Quick Charge 4.0+ талқинини тақдим қилди. Бу талқин электр токини қабул қилишда аввалгига нисбатан 30% га самаралироқ.

Ўзига хосликлари
Компаниянинг маълум қилишича, Quick Charge 4+ технологияси ёрдамида электр токи сиғими 3200 мА соат бўлган батарея 25 минутда ўз қувватини 50 фоизга тўлдириб олади.

3 омил янги тизимнинг самарадорлигига таъсир қилади:

Quick Charge 4.0+.png

Биринчидан — Dual Charge технологияси бўлиб, у электр токи оқимини иккига бўлиб қабул қилади. Шу туфайли батареянинг қувватлаш чоғидаги қизиб кетишининг олди олинади, шу билан бирга қувват олиш тезлиги 15 фоизга ошади.

Иккинчи омил — ҳароратни “ақлли тақсимлаш” технологияси қувват олиш чоғида смартфоннинг, аккумуляторнинг ҳамда қувватлаш қурилмасининг қизиб кетишини камайтиради.

Учинчи омил — аппарат хавфсизлигининг янги назорат тизими бўлиб, Quick Charge 4+ гаджет ичидаги ҳарорат ўзгаришини, жумладан корпус қизишини, USB-портидаги даражани кузатиб-ўрганиб боради. Бу тизим келиб чиқиши мумкин бўлган электр токи туташувларини ёки смартфондаги муҳим қисмларнинг куйиб қолишининг олдини олади.

Quick Charge 4.0+ технологиясига эга бўлган жаҳондаги илк смартфон кечагина — 1 июнда тақдим қилинган ZTE Nubia Z17 смартфони бўлди. Тез орада бу технологияга эга гаджетлар
сафи кенгаяди.