Redmi Note 5’нинг расмий видео-тизерини томоша қиламиз

  •   DiMaX
  •  1135
  •  12.02.2018 09:51

Redmi Note 5’нинг расмий видео-тизерини томоша қиламиз

Xiaomi ўзининг орзиқиб кутилаётган Redmi Note 5 смартфонини 14 февралда намойиш этишини яқинда маълум қилган эди. Бугун эса компания унинг расмий видеоролигини ҳам интернетга жойлади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi ниҳоят Redmi Note 5 тақдимотининг аниқ санасини айтди!

Хитойлик компания ромсиз экранли ушбу янги смартфонини Ҳиндистонда тақдим этишни режалаштирган. Шунинг учунми, расмий видеоролик ҳам унинг Xiaomi India бўлими томонидан тарқатилган.

Ушбу видеолавҳа «жонли» тизер тарзида ишланган бўлиб, Xiaomi унда Redmi Note 5 моделининг 18:9 нисбатли ромсиз экранига аҳамият қаратган. Тўлиқ экранли телефонга эга бўлиш қанчалик зўр эканига урғу берган ва унинг тақдимот санасини расман тасдиқлаган, холос.

Мана, ўзингиз кўринг-да:

Ушбу смартфоннинг хусусиятлари ҳақида деярли барча маълумотлар тарқалган. Уларнинг ҳақиқатга қанчалик тўғри келишига эса атиги икки кундан сўнг гувоҳ бўламиз, биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларининг нархлари (2018 йил 9 февраль)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.