Ромсиз Honor Note 9, ниҳоят "қўлга тушди"

Ромсиз Honor Note 9, ниҳоят

Хитойлик инсайдерлар томонидан шу кунларда йирик дисплейли смартфон тўғрисидаги хабарлар ва унинг рендер-суратлари эълон қилинаётган эди. Ниҳоят, улкан дисплейли бу гаджетнинг илк "жонли" фотосурати интернетда эълон қилинди.

Honor Note 9 -- дисплейининг юқори ва қуйи қисми кичик ромли, ён томонлари жуда юпқа ромга эга хитойлик навбатдаги фаблет. Унинг "аждоди" бўлмиш Huawei Honor Note 8 фаблети 2016 йилнинг августида тақдим қилинган эди. Шундай экан, Huawei фаблетнинг янги авлодини тақдим қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу фаблет бозорда  Xiaomi Mi Mix'га қарши "жангга" киради.   


Ҳозирча Huawei компанияси Honor Note 9 хусусида бирор бир расмий маълумот тақдим қилмаган. Тарқалган маълумотларга кўра, Honor Note 9 девайси 6,6 дюймли 2,5D шаклдаги ҳимоя шишаси билан қопланган дисплей, 2К сиғимли экран, Kirin 960 процессори, талқинидан келиб чиқиб 4 ёки 6 гигабайтли "оперативка", 2 объективли бош камера ҳамда ток сиғими 5000 мА соат бўлган аккумуляторга эга бўлади. Фаблет Android 7.0 Nougat'нинг EMUI 5 талқинида фаолият кўрсатади.

Маълумотларга кўра, компания муҳандислари бармоқ излари сканерини виртуал кўринишда дисплейга жойлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Тахминларга кўра, Honor Note 9 жорий йилнинг 3-чораги якунида тақдим қилинади ва кузда 600 АҚШ доллари баҳосида сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.


Сўнгги хабарлар