Samsung Galaxy S9'нинг расмий реклама роликлари эълон қилинди

Samsung Galaxy S9'нинг расмий реклама роликлари эълон қилинди

Кеча интернет тармоғида Samsung Galaxy S9 флагманининг 3 та тизер-видеолари тарқалиб кетди.

15 секундлик видеолар янги моделларнинг юқори самарадор платформага, ёруғлик паст шароитда ҳам яхши суратга оладиган илғор камера технологиясига эга бўлишини кўрсатиб турибди.

Qualcomm Snapdragon 845 ёки фирманинг Samsung Exynos 9 чипи бу флагманларнинг энг кучли жиҳати бўлади.

Galaxy S9 модели 5,8-дюймли Quad HD+ (2960 × 1440 пикселли) экран, 12 мегапикселли, Dual Pixel технологиясига эга бош камера, 4 Гбайт оператив хотира, 64 Гбайт сиғимли ва UFS 2.1 стандартли флеш-модул, ток сиғими 3000 мА·соат аккумуляторга эга бўлган.

Galaxy S9+ аппарати 6,2 дюймли, Quad HD+ сиғимли дисплеем, 12 мегапикселли қўш сенсорли бош камера, 6 Гбайт тезкор ва 128 Гбайт доимий хотирага, 3500 мА·соат сиғимли батареяга эга бўлган.

Samsung 25 февралда MWC 2018 конгресси доирасида Galaxy S9 ва Galaxy S9+ флагманларининг тақдимотини ўтказишни эълон қилган. Флагман баҳоси 800 доллар атрофида бўлши кутилмоқда.

Galaxy S9+ қўш модулли бош камерага эга бўлади. Стандарт талқинда эса бош камера бир модулли.

Galaxy S9 смартфони эга бўладиган Sony IMX345 сенсори 12 мегапиксел аниқлигида ва фотосенсор 1/2,55 ўлчамида, шунингдек ёруғлик тақсимлайдиган мослама бугунги кун учун рекорд даражада илғор, яъни f/1.4 стандартли.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.