Samsung "ҳамёнбоп флагман"ни қайтармоқчи!

Samsung

2018 йилнинг Samsung учун хайрли келишини яна бир муҳим янгилик билан изоҳласак бўлади: компания, ниҳоят Galaxy S туркумидаги флагманларнинг ‘mini’ талқинини ҳам ишлаб чиқаришни режа қилган кўринади.

Galaxy S5 моделидан бошлаб биз одатда "mini" версияни ҳам кўришга одатланиб қолган эдик. Бироқ Samsung’нинг сўнгги флагманлари бу талқиндан мосуво қилинган эди.

Куни кеча Samsung ўзининг "SM-G8750" рақамли смартфон моделини бенчмаркларда синовдан ўтказишни бошлади. Унинг 5 дюймли Galaxy S9 mini экани кўпчилик томонидан айтилмоқда.

Galaxy S9 mini ҳақидаги хабарлар илк маротаба Twitter тармоғидаги инсайдерлар томонидан тарқатилган эди. Кеча эса Geekbench ресурсида корпусида Snapdragon 660 процессори ўрнатилган янги смартфон "қўлга тушди".

8 ядроли тошларининг частота тезлиги 1.84 Ггц бўлган ҳамда 4 гигабайтли тезкор хотира билан таъминланган, шунингдек Android 8.0 Oreo операцион тизими бошқаурвида ишлайди. Кичик талқин корпуси ҳам металлдан ишланади ва ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинади. 

Galaxy S5 Active учун бир вақтлар "SM-G870A" модел рақами ишлатилар эди. Айни кунда эса "Active" смартфонлар учун Samsung "SM-G89xA" модел рақамидан фойдаланмоқда. Шу билан бирга, Galaxy S Active қурилмалари доимо кучли жиҳатларга эга бўлиб келган.

"SM-G8750" модели ишлаб чиқариладиган бўлса, у Samsung компаниясининг ўрта нархли смартфонлар бозоридаги кучли вакили бўлади. Гаджетнинг шу йилнинг июлида тақдим қилиниши кутилмоқда.

Ўқинг: Galaxy J8: Samsung'дан илғор смартфон

Galaxy S9 дизайнидаги Galaxy S9 mini ишлаб чиқарилганида уни харид қилар бўлармидингиз? Буни изоҳларда маълум қилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.