Samsung кутилмаганда Galaxy A8 ва A8+ (2018) смартфонларини тақдим этди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  4452
  •  19.12.2017 13:39

Samsung кутилмаганда Galaxy A8 ва A8+ (2018) смартфонларини тақдим этди! (+видео)

Жанубий кореялик гигант ўзининг Galaxy A8 ҳамда A8+ смартфонларини 2018 йилнинг январида бўлиб ўтадиган CES 2018 кўргазмасида намойиш этиши кутилаётган эди. Бироқ Samsung компанияси ҳатто йилнинг якунланишини ҳам кутиб ўтирмасдан, уларни бугуноқ тақдим этди!

Эҳтимол, Samsung бошқа смартфонсозлар билан кимўзарга беллашиб, тақдимотни сал эртароқ амалга оширгандир?

ЎҚИНГ: Xiaomi энди Apple ва Samsung’га зарба беряпти!

Хулласи калом, намойиш этилган ҳар иккала модел ҳам қўшалоқ олд камерага, томонлари ўзаро 18,5:9 нисбатда бўлган Infinity (ниҳоясиз) экранга ҳамда амалдаги флагман – Galaxy S8 каби дизайнга эга. Уларнинг мазкур флагмандан фарқи – Galaxy S8’да бармоқ изи сканери асосий камеранинг ёнида бўлса, янги қурилмаларда – унинг остига жойлаштирилган. Янги моделлар Samsung’нинг қўш объективли олд камерага эга илк смартфонларидир.

Galaxy A8 ҳамда A8+ моделларининг ўзаро фарқи эса корпус ва экраннинг ўлчамларида, вазнида, аккумулятор сиғимида ва тезкор хотирасининг ҳажмидадир.

Келинг, аввал уларни видеолавҳада томоша қилайлик-да, кейин хусусиятларини кўриб чиқамиз:

ЎҚИНГ: Эксклюзив: Galaxy S9 тақдимот куни маълум, янги видеосини томоша қилинг!

Galaxy A8 (2018) смартфонининг техник хусусиятлари:

  • Экран: 5,6 дюймли, 2220×1080 пикселли, Super AMOLED матрицаси;
  • Процессор: Exynos, 8 ядроли;
  • Хотира: 4 ГБ тезкор, 32 ёки 64 ГБ доимий хотира + 256 ГБгача microSD қўйиш мумкин;
  • Аккумулятор: 3000 мА/соат;
  • Камера: асосий – 16 Мп, олд камера – 16+8 Мп;
  • Операцион тизим: Android 7.1.1;
  • Корпус: металл ва шиша, IP68 стандартида ҳимояланган;
  • Қўшимча: бармоқ изи сканери, NFC;
  • Ўлчамлари: 149,2×70,6×8,4 мм;
  • Вазни: 172 г.

Galaxy A8+ (2018) смартфонининг техник хусусиятлари:

  • Экран: 6 дюймли, 2220×1080 пикселли, Super AMOLED матрицаси;
  • Процессор: Exynos, 8 ядроли;
  • Хотира: 6 ГБ тезкор, 32 ёки 64 ГБ доимий хотира + 256 ГБгача microSD қўйиш мумкин;
  • Аккумулятор: 3500 мА/соат;
  • Камера: асосий – 16 Мп, олд камера – 16+8 Мп;
  • Операцион тизим: Android 7.1.1;
  • Корпус: металл ва шиша, IP68 стандартида ҳимояланган;
  • Қўшимча: бармоқ изи сканери, NFC;
  • Ўлчамлари: 159,9×75,7×8,3 мм;
  • Вазни: 191 г.

«Салкам флагман» дея таърифланаётган бу смартфонлар қора, кул ранг, тилларанг ва мовий корпусларда тақдим этилади. Уларнинг савдоси 2018 йилнинг январида бошланиши айтилмоқда. Аммо нархи борасида ҳозирча расмий маълумот берилмаган. Айрим норасмий хабарларга кўра, Galaxy A8 (2018) модели 499 евро, Galaxy A8+ (2018) модели эса 599 еврога нархланиши айтилган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S10 қандай бўлади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!