Samsung сентябрь охиригача Galaxy Note7 смартфонларини фаолсизлантиради

Samsung сентябрь охиригача Galaxy Note7 смартфонларини фаолсизлантиради

Samsung компаниясининг харид қилинган Galaxy Note7 смартфонларини дарҳол ўчириш ва алмаштириш учун сервис марказларига қайтариш ҳақидаги чақириғи кутилган натижани бермади. Смартфонларнинг батареядаги носозлик туфайли ёниб кетиши эса давом этмоқда. АҚШда баъзи маълумотларга кўра, шу кунгача 70 та Galaxy Note7 телефонларининг ёниш ҳолатлари кузатилган.

Ҳатто Канада соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз сайтида мазкур моделдаги смартфонни тезда қайтаришни сўраб харидорларга мурожаат қолдирган.

note_70

Аввалроқ Samsung ушбу модель савдоларининг икки ҳафтаси давомида жаҳон бўйича 35 та ёниш ҳолати қайд этилганлиги тўғрисида хабар берган эди. Ҳозиргача тахминан 2,5 млн дона смартфон сотувга чиқарилган ва уларнинг барчаси қайтариб олиниши режалаштирилган.

Эндиликда Жанубий Кореялик гигант 30 сентябргача смартфонлан кутиладиган келгуси хатарларни бартараф этиш мақсадида барча носоз Galaxy Note7 смартфонларини масофадан фаолсизлантиришни кун тартибига қўйган. Бу борада компаниянинг Франциядаги офиси норасмий хабар тарқатган. Аслида, бу ишни аввалроқ амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Лекин компания мижозларнинг барча смартфонларни қайтаришига умид қилган кўринади.

19-сентябрдан бошлаб Samsung Европада барча жорий Galaxy Note7 смартфонларини алмаштиришни бошлайди. Аммо ушбу жараённинг қай тарзда амалга оширилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу муаммо туфайли икки ичида компаниянинг  биржа қиймати 22 млрд долларга арзонлашган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!