Samsung янги – ҳамёнбоп Aura смартфонларини тайёрлаяпти

  •   DiMaX
  •  556
  •  16.04.2018 10:42

Samsung янги – ҳамёнбоп Aura смартфонларини тайёрлаяпти

Жанубий кореялик техногигант юқори нархли ва юксак самарадорликка эга смартфонлар билан бир қаторда, арзон моделлар ишлаб чиқаришда ҳам тиним билмаяпти. Жумладан, у Galaxy J туркумига мансуб смартфонлари учун яна иккита янги номни рўйхатга олиш учун АҚШ Патентлар ва савдо белгилари бошқармаси (USPTO)га ариза йўллаган.

ЎҚИНГ: Сирли рўйхат: Samsung бу йил тақдим қиладиган смартфонлар

Аризага кўра, қайд этиладиган маркалар Galaxy J3 Aura ҳамда Galaxy J7 Aura деб номланади. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, тегишли ариза USPTO’га жорий йилнинг 6 апрелида юборилган.

Номларидан маълумки, иккала янги моделдаги телефон ҳам ҳамёнбоплар туркумига мансуб. Аммо улар айни шу ном билан глобал бозорга чиқариладими ёки бирор уяли алоқа оператори учун мўлжалланганми – шуниси ҳозирча аниқ эмас.

Кузатувчиларнинг тахминларига кўра, Samsung янги Aura смартфонларида ўзининг Exynos процессорларини қўллайди. Уларнинг экрани диагоналига 5,5 дюймдан ошмаслиги эҳтимоли юқори.

Galaxy J3 Aura ҳамда Galaxy J7 Aura смартфонлари яқин ойларда тақдим этилиши кутилмоқда, аммо нархлари ҳозирча аниқ эмас. Бироқ Samsung’нинг савдога чиқарилган бошқа кўплаб смартфонлари

ЎҚИНГ: Бутун Ўзбекистон бўйича етказиб бериладиган Galaxy S9+ ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 2 апрель)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.