Сирли рўйхат: Samsung бу йил тақдим қиладиган смартфонлар

Сирли рўйхат: Samsung бу йил тақдим қиладиган смартфонлар

Samsung Electronics компанияси айни пайтда жаҳоннинг биринчи рақамли смартфон ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Кучли рақобат компанияни янада қаттиқроқ ишлашга мажбур қилмоқда. Кореялик бренд сифатли, самарадор ва юқори техник имкониятларга эга смартфонлар ишлаб чиқаришга жиддий киришган. Ҳар йили бу IT-гигант бир неча ўнлаб мобил қурилмаларни ишлаб чиқаради.

Кеча ўтказилган, жаҳон миқёсида 5 миллион нафар ишлаб чиқарувчиларни жам қилган XDA Developers форумида Samsung 2018 йилда тақдим этадиган смартфонларининг сирли рўйхати ҳам эълон қилинди. Кейинги 11 ой мобайнида кореялик корпорация 26 та смартфон моделини тақдим этишни режа қилаётган экан! Уларнинг бир қисми флагманлар, аксари эса арзон ва ўрта нархли моделлар.

Ҳозирча бу смартфон моделларининг компания ходимлари ишлатадиган кодли номлари маълум. Қуйида Samsung жорий йилда тақдим этишни режа қилган смартфон моделларини эълон қиламиз.

  • astarqlte – Samsung Galaxy S9 Active
  • c10lte – Samsung Galaxy C10
  • c10plte – Samsung Galaxy C10 Plus
  • crown – Samsung Galaxy Note 9
  • degasy18wifi
  • grandppirislte
  • gtaxlad
  • gta2xl – Samsung Galaxy Tab A 10.1 2018
  • gtesy18lte – Samsung Galaxy Tab E 2018
  • gts4llte – Samsung Galaxy Tab S4
  • j2y18lte – Samsung Galaxy J2 2018
  • j3neolte – Samsung Galaxy J3 Neo
  • j3topelte – another new Galaxy J3
  • j4lte – Samsung Galaxy J4
  • j6lte – Samsung Galaxy J6
  • j7topelte – new Galaxy J7
  • j7toplte – another new Galaxy J7
  • j8lte – Samsung Galaxy J8
  • jackpotlte
  • jackpotqlte
  • jackpot2lte
  • jackpot2qlte
  • kellylte
  • lugelte
  • star – Samsung Galaxy S9
  • star2 – Samsung Galaxy S9+
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.