Sega энди iOS ва Android учун бепул ретро ўйинларни тақдим этади

  •   DiMaX
  •  900
  •  22.06.2017 10:18

Sega энди iOS ва Android учун бепул ретро ўйинларни тақдим этади

Sega компанияси консоль ўйинларини смартфонларга кўчирувчи Sega Forever номли лойиҳани ишга туширди. Моҳиятини олиб қараганда, бу – iOS ва Android тизимли мобил қурилмаларга мослаштирилган ретро ўйинлар жамланмасидир.

Бунда барча ўйинлар бепул, аммо рекламали бўлади. Рекламани ўчириб қўйиш учун эса 1,99 АҚШ доллари миқдорида тўловни амалга ошириш талаб этилади. Ишлаб чиқувчиларнинг ваъдасига кўра, ўйинларда оригинал сценарий ва графика сақланиб қолган. Шу билан бирга, уларда замонавий имкониятлар ҳам тақдим этилади: «булут»да сақлаш, Bluetooth-контроллерларни қўллаб-қувватлаш, онлайн-рейтинглар каби. Тағин, интернетга уланмасдан ҳам ишлаш имконияти бўлади.

Лойиҳада аллақачон, дастлаб Sega Genesis ёки Mega Drive приставкалари учун яратилган бешта ўйин тақдим этилган. Улар орасида оригинал Sonic the Hedgehog, Comix Zone, Altered Beast, Kid Chameleon, ва Phantasy Star II кабилар ҳам бор. Sega дастурчилари жамланмага ҳар икки ҳафтада ўйинлар қўшиб боришни режалаштиришган. Айни дамда ўйинлар фойдаланувчиларнинг ҳудудига боғлиқ ҳолда тақдим этилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.