Apple «дамини олсин» – геймерлар учун Qualcomm флагмани асосида қудратли Android-планшет чиқяпти

Хитойлик таниқли инсайдер Digital Chat Station маълум қилишича, мазкур планшет яна кадр янгиланиши 120 ёки 144 герцлик IPS-дисплейга ҳамда 100 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига ҳам эга.

«Қурилмаларни қийновчи» влогер: «2021 йилнинг энг мустаҳкам геймерофони шу экан!» (видео)

Смартфоннинг экраности дактилоскопи ҳатто юзасидаги шиша тирналса ҳам ишлайверган. Ва ниҳоят, мустаҳкамлик тестининг энг муҳим жойига келганда, Зак ҳайратга тушган...

Геймер афсонавий ўйиннинг замонавий ремейкини ясади ва бу жараённи видеода кўрсатиб берди!

Миллион марталаб кўчирилиб олинадиган ўйинни ҳам биргина киши ярата олиши мумкинлигини ҳаваскор амалда исботлаб берган. Хўш, сиз ҳам бир уриниб кўрмайсизми?

AliExpress’даги энг оммабоп ўйин смартфонлари (2021 йил май)

Кейинги пайтларда харидорлар кўпроқ мобил гейминг учун товарлар харид қилишмоқда. Геймерофонлардан ташқари, яна мобил геймпадлар ва кулерларни, яна VR-кўзойнакларнинг ҳам бозори чаққон.

Руҳий бузилишларнинг қайси турларини даволашда қандай видеоўйинлар фойдали?

Энди кимдир сизнинг ўйинларга ҳаддан ортиқ берилиб кетаётганингизни айтса, унга бемалол мана шу хабарни жўнатаверинг!

Мақтовли ўйин, ниҳоят, Android-қурилмаларга ҳам чиқди: бошида бепул ўйнанг!

Яхши томони шундаки, геймерлар уни компьютер ёки консолларда ўйнаб келаётган бўлсалар, сақлаб қўйилган ўйинларини мобил вариантга кўчира оладилар.

E3 2021 тадбирида Microsoft ва Bethesda намойиш этган барча 32 та ўйин трейлерлари битта жойда!

Мазкур икки гигант E3 2021 кўргазмасида намойиш этган барча ўйинларнинг трейлер видеоларини эълон қилмоқдамиз. Улардан аксариятининг қачан ва қайси платформаларга чиқиши ҳам маълум.

Бир ойдаёқ $264,5 млн келтирган мобил ўйин – PUBG Mobile ёки Roblox эмас! (2021 йил, май)

Қизиқ факт: рейтинг етакчиси олаётган даромаднинг нақ 95 фоизи, PUBG Mobile фойдасининг эса 56,6 фоизи фақат хитойлик геймерлардан тушган.

PS4 ҳамда PS5 эгалари энг кўп юклаб олаётган ўйинлар иккита рейтингда

Sony’нинг ўзи тўртинчи ва бешинчи авлод консоллари эгалари энг кўп юклаб олаётган ўйинлар рўйхатларини эълон қилди.

Fortnite фойдаланувчилари ўзга сайёраликлар ҳамласига учради! (+видео)

Epic Games аллақачон мазкур ўйиннинг айрим жойларига НУЖлар билан боғлиқ тизерлар қўша бошлаган. Масалан, матч давомида булутлардан аллақандай нур тушади ва яхши ўйнамаётган геймерни ўғирлаб кетади.

Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги стратегия ўйинини 31 майгача бепул ва бутунлай олиб қўйинг

Ўйиннинг бепуллиги 31 майгача давом этади, лекин шунгача олиб улгурсангиз, кейин исталган пайти текинга ўйнайверишингиз мумкин.

Snapdragon 888 чипли ва 144Hz AMOLED-экранли AnTuTu «қироли» бор-йўғи 470 долларга баҳоланди!

Қизимаслиги учун геймерофонда графен найчали иссиқлик ҳайдаш тизими, шунингдек, 6/8/12 ГБлик LPDDR5 тоифали тезкор ҳамда 128/256 ГБлик UFS 3.1 стандартли ички хотира, экраности дактилоскоп қўлланган.

AnTuTu «қироли» ўйинбоп Redmi флагманининг иккита рекордини ҳам синдирди!

Nubia Red Magic 6R смартфони 6,67 дюймлик, 2400х1080 пикселлик экран билан жиҳозланган. Унинг квадрокамерасида асосий сенсор 64 мегапикселлик аниқликдадир.

Тарихдаги энг қиммат ўйинни 3 июнгача бепул ўйнаб қолинг! (+видео)

Айни пайтгача Star Citizen бюджети нақ $361 миллиондан ошган – космосимуляторда рўйхатдан ўтган уч миллиондан ошиқ геймер мазкур ўйин ижодкорларига жами шунча пул беришган.

ТОП-10: Байкерча зомби-экшен ўйини чиқибоқ чарт лидерига айланди

Ўйин воқеалари глобал пандемиядан кейинги даврда бўлиб ўтади. Геймер унда бош персонаж – Дикон Сент-Жон исмли байкер ролида, аҳолининг аксарияти «фрик»ларга айланган дунёда жон сақлашга уринади.

«iQOO 7, тахтни бўшат!» – AnTuTu’да янги рекордчи пайдо бўлди

Red Magic 6R смартфони энг кучли чипсетлардан бири – Snapdragon 888 базасида тайёрланган ва LPDDR5 тоифали тезкор хотира, UFS 3.1 стандартидаги доимий хотира чиплари билан жиҳозланган.

Энг оммабоп ўйин консоли – бирорта PlayStation ҳам, Xbox ҳам эмас... Унда қайси бири?

Ampere Analysis таҳлил компанияси жорий йилнинг биринчи чораги ҳолатига кўра энг харидоргир ўйин приставкалари ҳақида маълумот берди.

Ниҳоят, кўп мақталган ролли ўйин Android учун ҳам чиқяпти! (+видео)

Қонли қасос ҳақидаги бу фэнтези-ўйин 2018 йили тақдим этилиб, Windows, PlayStation 4, Xbox One, Nintendo Switch ҳамда iOS платформаларига чиққан ва кўп мақталган, Android’га эса эндигина навбат келди.

PlayStation 5 учун энг зўр ўнта ўйин (Engadget рейтинги)

PS 5 учун эксклюзив лойиҳалардан ташқари, PS 4 моделларига чиққан ўйинлар ҳам рўйхатга кирган. Astro’s Playroom ўйинини эса Sony DualSense контроллери билан танишишнинг энг яхши усули, дейишган.

PUBG Mobile битта мамлакат учун эксклюзив версияда чиқяпти (+видео)

Унда геймерлар ўз ота-оналарининг ёки васийларининг телефон рақамларини тақдим этишлари шарт. Шунингдек, кунлик вақт ва маблағ сарфи ҳам чекланган – тегишлича уч соат ва тахминан 95 долларга тенг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш