Сув ва чангдан қўрқмайдиган, кўп функцияли Ulefone Armor X смартфонини 120 долларга олинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2756
  •  18.05.2018 11:05

Сув ва чангдан қўрқмайдиган, кўп функцияли Ulefone Armor X смартфонини 120 долларга олинг! (+видео)

Хитойлик смартфонсозларнинг айрим моделлари турли жиҳатларига кўра етакчи компаниялар маҳсулотидан қолишмайди, баъзида ҳатто олдинлаб ҳам кетади. Жумладан, Ulefone компанияси ишлаб чиқарган кўплаб телефонлар ҳақида шундай дейиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ромсиз дисплей ва 8 ГБ тезкор хотирага эга илк смартфон!

Жорий йилнинг апрель ойида бу компания ўзининг ҳимояланган Armor X смартфонини тақдим этган эди. Android 8.1 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишловчи бу қурилма жудаям кўп функцияларга эгалиги билан ҳам ажралиб туради. Улар орасида симсиз ва тезкор қувватлаш технологиялари, контактсиз тўловлар учун NFC модули, юз сканери орқали қулфдан чиқариш, IP68 стандартига кўра сув ва чангдан ҳимоя кабиларни санаб ўтсак арзийди.

Бу каби функция ва технологияларнинг битта моделда жамланиши кўп смартфонларда учрамайди. Уларни намойиш этиш учун компания махсус видеоролик ҳам ишлаб чиққан:

Гувоҳи бўлганингиздек, видеолавҳада Ulefone Armor X смартфонида иловаларни ишга тушириш тезлиги, тизим бўйлаб навигация, маълумот қидириш каби функциялар намойиш этилган. Девайснинг 13 ва 5 мегапикселли модулларга эга асосий камерасини ҳам ишлатиб кўрсатишган.

Сўнг эса смартфоннинг мустаҳкамлигини намойиш этиш учун уни баландликдан ерга ташлаб ҳамда сувга тушириб синашган. Лавҳа якунида эса компания ходими бу телефоннинг кундалик турмушда асқотадиган (компас, транспортир, фонарик ва бошқа) бир қатор фойдали функцияларини санаб ўтган.

ЎҚИНГ: Ulefone Armor Mini – қуввати 21 кунга етувчи, «ўлдириб бўлмас» арзон телефон

Шунча кўп функцияларга ва мустаҳкам ҳимояга эга бўлса-да, Ulefone Armor X девайси 172 АҚШ долларига нархланган. Айни дамда эса AliExpress дўконларидан бирида унга чегирма эълон қилинган бўлиб, 120 доллардан сотилмоқда.

Ушбу смартфонга шу нархда буюртма бериш, шунингдек, унинг хусусиятлари, суратлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали харид саҳифасига ўтишингиз мумкин. Агарда чегирма пайтида улгурмасангиз, уни 172 долларга олишингиз мумкин – бу нарх эвазига бунақа смартфонни топиш қийин.

Агарда онлайн харид борасида тажрибангиз етарли бўлмаса, у ҳолда товарларга «Terabayt.uz» сайтимиз орқали буюртма бериш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!