ТАТУда космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида магистрлар тайёрланади

ТАТУда космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида магистрлар тайёрланади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Хитойнинг Beihang университети вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистонда космик технологияларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинди. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизмати нашримизга маълум қилди.

Хабарда ёзилишича, ТАТУда космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида янги магистратура мутахассислигини очиш режалаштирилган. Икки университет ўртасида шу йўналишда ўқув режа ва материалларини алмашиш, ҳамкорликда илмий ишларни ривожлантириш бўйича шартнома имзоланган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Beihang университетининг Beidou факультети (Beidou Belt&Road School) космик технологияларни ривожлантириш бўйича Хитойнинг илмий-тадқиқот институти ҳисобланиб, сунъий йўлдош алоқаси, навигацион тизимлар, масофадан бошқарув йўналишлари бўйича тадқиқотлар олиб боради.

ЎҚИНГ: ТАТУ талабалари компьютер ва андроидлар учун иловалар яратишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!