ТАТУ талабалари компьютер ва андроидлар учун иловалар яратишди

ТАТУ талабалари компьютер ва андроидлар учун иловалар яратишди

ТАТУ талабалари компьютер ва андроидлар учун очиқ маълумотларга асосланган алоқа сигнали қопланганлик даражасини аниқлайдиган "Signum" ҳамда жойлардаги бўш ер ва биноларни аниқлаб берадиган "BizPlace" иловаларини яратишди. Бу ҳақда Turon24 маълум қилди.

Манбада ёзилишича, ахборот хавфсизлиги факультети 4-босқич талабалари – Рустам Турғунов, Тимур Галиуллин, Шерзод Валиев, Муҳаммаджон Файзиевлар маълум бир ҳудудда қайси мобил оператор тўлқинлари яхшилиги ёки йўқлигини аниқлайдиган ва бу ҳақда олдиндан маълумот берадиган дастур ишлаб чиққан. Бу нотаниш ҳудудда ишлайдиган мобил алоқа сим картасини олиб тайёрлаб қўйишда фойда бериши айтилди.

ЎҚИНГ: ТАТУ талабалари Мадридга йўлланмани кўлга киритишди!

“Signum" тизимининг яна бир асосий мақсади – сигнал ҳақидаги маълумотларни генерация қилиб, уни очиқ кўринишда барчага тақдим қилиш. Бу маълумотлардан очиқ фойдаланиш имкониятини бериб, бошқа дастурчиларга керакли, фойдали ва инновацион лойиҳаларида ишлатишлари учун асқотади.

Шунингдек, ТАТУнинг дастурий инжиниринг йўналиши талабаси Жамшид Собиров тадбиркорлик фаолиятини бошлашда ижарага ёки сотиб олишга энг қулай ва тўғри келадиган бўш ерни топиб берадиган веб дастур – "BizPlace"ни яратганини маълум қилган. 

Бунда қулай жойлар очиқ маълумотлардан фойдаланилган ҳолда, яъни ҳудуддаги аҳоли зичлиги, йўл инфраструктурасининг ривожланиш даражаси ҳақидаги маълумотларига автоматик асосланган тарзда дастур харитасида кўрсатилиши, бу эса ўз-ўзидан тадбиркорларнинг вақтини тежалиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Beeline ТАТУни "энг яхши мингталик"ка чиқариш режасини эълон қилди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!