Тахлама экранли смартфон: Huawei биринчи бўлмоқчи

  •   Saroy
  •  1516
  •  28.07.2018 11:00

Тахлама экранли смартфон: Huawei биринчи бўлмоқчи

Huawei компанияси эгилувчан дисплейга эга тахлама экранли смартфон чиқаришда биринчи бўлиш учун жиддий киришган кўринади. Nikkei нашри компания ичидаги “хабардор” манбалар ва таҳлилчиларга таяниб ушбу янгиликни эълон қилди.

ЎҚИНГ:Huawei’нинг «даҳшатли» смартфони: унинг сири очилди

Аммо янги йўналишда биринчи бўлиш учун Huawei  Samsung Electronics’дан илгарилаб кетишга тўғри келади. Чунки тахлама Galaxy смартфонининг чиқиши  2019 йилнинг бошига мўлжалланган, эҳтимол бу воқеа 2019 йил февралда Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2019 кўргазмасидан аввалроқ ҳам юз бериши мумкин. Шундай экан, Huawei янги аппаратни 2018 йилнинг охиригача намойиш қилишига тўғри келади.

Дарвоқе, хурсанд бўлишга ҳали эрта кўринади. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Huawei смартфонлари чекланган партияда чиқади ва жуда қиммат бўлади. Тахлама Galaxy смартфонининг нархи бир ярим минг доллар атрофида дейилаётган бўлса, демак Huawei смартфони ҳам тахминан шу нарх атрофида бўлади.

ЎҚИНГ:Huawei 14 та смартфонини GPU Turbo технологияси билан таъминлаяпти – янгиланишлар режаси билан танишинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.