TeliaSonera Ucell’ни сотиш учун харидор топа олгани йўқ

TeliaSonera Ucell’ни сотиш учун харидор топа олгани йўқ

Швед-фин телекоммуникациявий гуруҳи бўлмиш TeliaSonera Ўзбекистондаги Ucell уяли алоқа оператори акцияларини сотиш бўйича келишувларга бора олгани йўқ, деб хабар қилди  компания раҳбари Тону Грюнберг Тошкентда “Келажак шу ерда” номи остида ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

Швециянинг TeliaSonera компанияси йил бошида ривожланаётган бозорларни, шу жумладан Ўзбекистон бозорини ҳам тарк этишни бошлаши ҳақида овоза қилган эди. Компания ўшанда Ўзбекистондаги активларини сотувга қўйиши ҳақида ҳам маълум қилганди.

“Биз Ўзбекистонда бу жараён (улушни сотиш, демоқчи, таҳр.) билан шуғулланмаймиз. Бу иш Стокгольмдаги офисимиз зиммасида. Ушбу жараён тезлаштирилмаган, қолаверса, биз ҳам шошилаётганимиз йўқ. Айтишим мумкин-ки, Ucell компанияси Ўзбекистонда ва шу ерда фаолият юритишни давом эттиради, бу шунчаки акциялар сотувидир”, — дея таъкидлади Грюнберг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!