Алишер Усмонов компанияси Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа операторини сотиб оляпти!

Компания аллақачон янгидан ташкил этишга ҳамда янги компанияни бошқатдан техник жиҳозлашга ҳозирлик кўраётир. Янги компания эски номдан ҳам кечиб, янги бренд остида хизмат кўрсатиши тахмин қилинмоқда.

ХУШХАБАР: Ucell аллақачон Ўзбекистонда 5G тармоғини синовдан ўтказди! (+«жонли» видео)

Компания мутахассислари Тошкентдаги бош офис – Ucell Plaza’да илк 5G синовини ўтказди. Максимал тезлик 1 Гбит/с.га яқин бўлди, SpeedTest ўлчовлари эса 1 376 Мбит/с.гача юклаш тезлигини кўрсатди.

Соврин жамғармаси 600 миллион сўмлик «Ucell mobile challenge 2019» танловига марҳамат!

Иштирокчилар учта йўналишдан бирини танлашлари мумкин: «Энг яхши савдо иловаси», «Мамлакатимиз меҳмонлари ва аҳолиси учун энг фойдали илова», «Финтех (молия технологиялари) соҳасидаги энг яхши илова».

Онлайн аукционда салкам 200 миллион сўмлик, жами юздан ортиқ «чиройли» рақам сотилди

Ўтган савдо натижаларига кўра, сотиб олинган рақамларнинг таркибий тузилмасида пойтахт ҳудудининг харидорлари пешқадамлик қилиб, уларнинг умумий сотувлардаги улуши 42% ташкил этди.

Ucell’дан янги хизмат: ҳам болалар учун, ҳам ота-оналар учун ғамхўрлик

Интернетдан хавфсиз фойдаланиш, уч тилда онг ўстирувчи ва кўнгилочар контент, ҳамёнбоп нархларда қўнғироқлар қилиш, ортиқча харажатлардан халос бўлиш – буларнинг барчаси «Болалар учун» хизматида бор.

Аукционда биринчи «чиройли» мобил рақам 5,3 млн сўмга сотилди

11 июнда Республика товар-хом ашё биржасининг ахборот тизимида чиройли сонлар комбинациясига эга мобиль телефон рақамини сотиш бўйича илк битим тузилди.

Интернет-кафелар – энди компьютер ўйинлари ўйналадиган жой эмас!

Президент илгари сурган 5 та ташаббус доирасида Тошкент вилоятининг Бўка, Ўртачирчиқ, Оққўрғон ва Пискент туманларида ҳам Рақамли технологиялар ўқув марказларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

ТераДайжест – якунланган ҳафтанинг энг муҳим маҳаллий янгиликлари!

Азиз муштарийларимиз учун янги рукн иш бошлади. Ушбу рукнда ҳафта давомида улашилган энг муҳим ахборотлар жамланиб тақдим қилинади. Рўйхатдаги мақолани ўқиш учун, ундаги охирги сўзга берилган линкка босишингиз керак бўлади.

Энди чиройли рақамларни аукционда сотиб олиш мумкин! «ЎзРТХБ» АЖ ва «COSCOM» МЧЖ (Ucell) ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашди.

Айни дамда биржа мутахассислари томонидан чиройли сонлар кетма-кетлигига асосланган уяли телефон рақамларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш бўйича янги вебсайт ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилмоқда.

Speedtest синовидан «жонли» видео: Ўзбекистонда қайси уяли алоқа операторининг интернети энг тезкор?

Хўш, уяли алоқа операторларидан қай бири юқори тезликдаги интернет таклиф эта олади? Шунга аниқлик киритиш мақсадида ўтказилган тезлик синовларини «жонли» томоша қилинг!

Ucell’дан «Smart-харид» акцияси: чиройли рақам + тарифларга 50% чегирма

Акция 2019 йилнинг 31 мартига қадар давом этади. Шошилинг, смартфон ва планшетлар сони чекланган!

Ucell сотилди. Хўш, харидор ким?

Ucell сотилди. Хўш, харидор ким?

Ucell янги – «Енгил ҳафта» тариф режасини тақдим этди

Мазкур тариф режасида абонент ҳар ҳафтада атиги 5000 сўм эвазига Ўзбекистон бўйича мулоқотлар учун 100 дақиқа ва 100 та SMS-хабар, шунингдек 100 мегабайт ҳажмида интернет-трафик олади.

Ucell абонентлари учун махсус Telegram-бот: энди сизга USSD-кодлар ва қисқа рақамлар керак бўлмайди!

My Ucell Telegram-ботидан фойдаланиш мутлақо бепул. Уни улаб олсангиз, кейин USSD-кодлар ва қисқа рақамларни эслаб юришингизга ҳожат бўлмайди!

Ucell абонентлари учун жуда фойдали, лекин кўпчилик билмаган бешта USSD-сўров

Ucell абонентлари орасида унча кенг тарқалмаган, аммо фойдали USSD-сўровлар мавжуд. Улардан бештаси ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.

Ucell Ўзбекистон бўйича мулоқот учун «Қулай дақиқалар»ни тақдим этди

«Қулай дақиқалар» тўпламлари уч хил – 100, 300 ва 500 дақиқалик ҳажмда бўлиб, амал қилиш муддатлари 15 кунни ташкил этади. Уларни бир марталик ёки автоматик тарзда яна уланадиган қилиб олиш мумкин.

Ҳаж мавсумида Ucell’дан муносиб туҳфа

Ҳаж мавсуми яқинлашаётганини ҳисобга олиб, Ucell энди Саудия Арабистонида роумингда чегирмалар тақдим этаётир.

Ucell’дан лайфхак-2: Смартфондан TAS-IX’га бепул киринг!

Ucell абонентлари «Ойлик 4G интернет-тўпламлар»идан бирини фаоллаштириб, тезлиги 10 Мбит/сониягача бўлган интернетдан TAS-IX тармоғида чексиз фойдалана оладилар.

Ucell’дан лайфхак: интернет-тўплам харидида 150 фоизгача текин трафик олишингиз мумкин!

Ucell ўзининг Telegram-саҳифаси орқали #UcellLifehack рукнини жорий этди. Илк лайфхакда имкон қадар арзон нархда интернет-тўплам харид қилиб, имкон қадар кўп трафик олиш йўллари ўргатилган.

Ucell олтита тарифдаги абонентларига энди доимий асосда, ҳар куни 50 МБгача бонус беради!

2018 йилнинг 22 июнидан бошлаб абонентларга ўз тариф режалари доирасида ҳар куни бонуслар тақдим этилади. Яъни, улар тегишли жадвалга мувофиқ кунлик бонусларни чекланмаган муддат давомида оладилар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш