Tesla асосчиси Марсда 2 та термоядроли қуёш ўрнатмоқчи

Tesla асосчиси Марсда 2 та термоядроли қуёш ўрнатмоқчи

Илон Маск (Tesla, SpaceX, PayPal асосчиси) Марс сайёрасини ўзлаштириш ва у ерда ҳаёт учун етарли иқлим шароитини ташкил қилишга жиддий киришмоқчи. Жумладан, у “қизил сайёра”ни иситиш учун иккита термоядроли қуёш ўрнатиш керак, деб ҳисоблайди.

Маск аввалроқ NASA мутахассисларини сайёрада суюқ тузли сув оқимини топганлари билан табриклаган эди. Нью-Йоркдаги анжуманда қуёш энергияси қурилмаларини ишлаб чиқарувчи SolarCity компанияси Марсда термоядроли бомбани портлатиш имкони бор эканини тасдиқлади. Термоядроли қуёш сезиларли даражада йирик бўлади, бироқ сайёранинг хажми ҳисобга олинса, у жуда ҳам катта эмас.

“Агар сизда қутбга ўрнатилган иккита унчалар катта бўлмаган қуёш бўлса, сиз сайёрани иситишингиз мумкин. Сиз сайёрани музлаган карбонад ангидрид газига тўлдирасиз, атмосферани зичлаштирасиз ва сувни иситасиз—буларнинг бари парник эффектини келтириб чиқаради. Кейинги исиш жараёни ўз-ўзидан давом этаверади”, дейди Илон Маск.

Маскнинг иш анча таваккал ва натижаси ҳам аниқ эмас. Аммо, айтиш керакки, Илон Маск кўп лойиҳаларида ана шундай таваккалчилиги билан яхши ютуқларга эришган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.