Топ-10: Ёзда яхши сотилган смартфонлар ва уларнинг нархлари

Топ-10: Ёзда яхши сотилган смартфонлар ва уларнинг нархлари

Технология маҳсулотлари маркетинги билан шуғулланувчи Counterpoint компанияси 2017 йилнинг ёз мавсумида энг яхши сотилган смартфонлар рейтингини эълон қилди.

Тадқиқотларга кўра, бу даврда Apple, Samsung, OPPO ҳамда Xiaomi брендлари смартфон бозорида етакчилик қилишган ва бозорнинг 20.5 фоиз маҳсулотига эгалик қилишган. Аниқроғи, ёзда смартфон бозорида сотилган смартфонларнинг 4 фоизи Samsung, 3 фоизи Apple'га тегишли бўлган.

Apple ҳануз жаҳон бўйлаб ўзининг ҳозирча энг кучли  iPhone 7 & 7 Plus флагманларини муваффақият билан сотмоқда. Хитойнинг OPPO бренди эса нисбатан арзон камерафонлари бўлган OPPO R11 ва ўрта нархли OPPO A57 моделларини яхши сотмоқда. Ёз охирига келиб жаҳон смартфон бозорида Samsung’нинг Galaxy S8 флагмани яхши сотилмоқда. Xiaomi Redmi Note 4X ва Samsung Galaxy S8+ эса энг яхши сотилиши  бўйича рейтингнинг кейинги ўринларида турибди. Apple'нинг 32 гигабайтли iPhone 6 флагмани ҳануз тренддан тушгани йўқ. Samsung'нинг Galaxy J7 модели эса дунё миқёсида ном қозонишда давом этмоқда.

Қуйида жаҳон миқёсида энг кўп сотилган смартфонлар моделлари ва уларнинг улушига бағишланган "топ-10"лигини маълум қиламиз:

1. Apple iPhone 7 - 4.0%

Экран: 4,7 дюймли, 1334 х 750 пиксел (ҳар дюймда 326 та белги);

Процессор: 4 ядроли Apple A10 Fusion;

Тезкор ва доимий хотира: 2 ГБ тезкор, 32/128/256 доимий, microSD – йўқ;

Камера: бош модул -- 12 МП (f1.8), 4k видео; селфи-камера -- 7 МП (f2.2);

Аккумулятор: 1960 мА соат;

Нарх-наво:  635 АҚШ доллари.

2. Apple iPhone 7 Plus - 2.9%

Экран: 5,5 дюймли, Full HD;

Процессор:  4 ядроли, A10 Fusion;

Тезкор ва доимий хотира: 3 ГБ тезкор, 32/128/256;

Камера: Бош камера -- 2 та 12 МП сиғимли сенсор, олд камера --  7 мегапикселли;

Аккумулятор: 2900 мА соат, фаол ишлатганда 1 кунга етади;

Нарх-наво: 745 АҚШ долларидан бошлаб.

3. OPPO R11 - 2.1 %

Экран: 5.5 дюймли AMOLED, FullHD;

Процессор: 8 ядроли Snapdragon 660;

Тезкор ва доимий хотира: 4/64 гигабайтли, microSD -- 256 ГБ.гача;

Камера: бош камераси қўш сенсорли: 16 ва 20 мегапикселли, олд камера -- 20 мегапикселли;

Аккумулятор: 2900 мА·соат, тезкор қувват олади;

Нарх-наво: $485 доллар.

4. OPPO A57 - 2.0 %

Экран: 5.2 дюймли, HD;

Процессор:  1.4 Ггц частота тезлигига эга Snapdragon 435;

Тезкор ва доимий хотира: 3/32 Гб, microSD -- 256 ГБ.гача;

Камера: бош камера -- 13, олд камера -- 16 мегапикселли;

Аккумулятор: 2900 мА соат;

Нарх-наво: 200 АҚШ доллари.

5. Samsung Galaxy S8 - 1.8%

Экран: 5,8 дюймли, Super AMOLED матрица, WQHD+ (2960×1440) пикселли;

Процессор: 8 ядроли Exynos 8895/Snapdragon 835 (АҚШ ва Хитойда);

Тезкор ва доимий хотира: 4/64 Гб, microSD -- 256 ГБ.гача;

Камера: бош камера -- 12 МП ( f/1.7), олд камера -- 8 МП (f/1.7);

Аккумулятор: 3000 мА соат, тезкор қувват олади;

Нарх-наво: "Малика"да 5.2 млн сўмдан бошлаб.

6. Xiaomi Redmi Note 4X - 1.8%

Экран: 5.5 дюймли. Full HD;

Процессор: 8 ядроли, 2.0 Ггц частота тезлигига эга Snapdragon 625;

Тезкор ва доимий хотира: 4 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий, microSD -- 256 ГБ.гача;

Камера: бош камера -- 13 МП, олд камера -- 5 МП;

Аккумулятор: 4100 мА соат;

Нарх-наво: "Малика"да 1,5 млн сўмдан (32 ГБ).

7. Samsung Galaxy S8 Plus - 1.7%

Экран: 6.2 дюймли, Super AMOLED матрица, WQHD+ (2960×1440) пикселли;

Процессор: 8 ядроли Exynos 8895/Snapdragon 835 (АҚШ ва Хитойда);

Тезкор ва доимий хотира: 4/6 Гб тезкор, 64/128 ГБ доимий microSD -- 256 ГБ.гача;

Камера: 12 МП ( f/1.7), олд камера -- 8 МП (f/1.7);

Аккумулятор: 3500 мА соат, тезкор қувват олади;

Нарх-наво: "Малика"да 5,9 млн сўмдан.

8. Apple iPhone 6 - 1.6%

Экран: 4.7 дюймли, HD (750 x 1334 пикселли);

Процессор: 2 ядроли, Apple A8, 1.4 Ггц;

Тезкор ва доимий хотира: 1 ГБ тезкор ва 16/32/64/128 доимий;

Камера: бош камера -- 8 МП, олд камера -- 1,2 МП;

Аккумулятор: 1810 мА соат;

Нарх-наво: 405 АҚШ долларидан бошлаб (32 Гб);

9. Samsung Galaxy J7 Prime - 1.4%

Экран: 5.5 дюймли, Full HD (1080 x 1920 пикселли);

Процессор: 8 ядроли Exynos 7870, 1.6 Ггц;

Тезкор ва доимий хотира: тезкор хотира -- 3 ГБ, доимий хотира -- 16/32;

Камера: бош камера -- 13 MП (f/1.9), олд камера -- 8 МП;

Аккумулятор: 3300 мА соат;

Нарх-наво: "Малика"да 1.6 млн сўмдан сотилмоқда.

10. Samsung Galaxy A5 (2017) - 1.2%

Экран: 5.2 дюймли, Full HD, Super AMOLED;

Процессор: 8 ядроли Exynos 7880, 1.9 Ггц;

Тезкор ва доимий хотира: 3/32 Гб;

Камера: Бош камера -- 16 MП (f/1.9), олд камера -- 16 MП (f/1.9);

Аккумулятор: 3000 мА соат;

Нарх-наво: "Малика"да 2,7 млн сўмдан сотилмоқда.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.