ТОП-6: октябр-ноябрнинг янги смартфонлари

ТОП-6: октябр-ноябрнинг янги смартфонлари

Nokia 2

Nokia 2 диагонали 5 дюйм бўлган, HD (720х1280 пикселли) дисплей ўрнатилган. Гаджет тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 212 процессорида ишлайди.

Унинг хотираси эса ҳамёнбоплигига яраша: смартфон 1 гигабайт тезкор ва 8 гигабайт ички хотирага эга. Аммо microSD форматли карта ёрдамида унинг қўшимча хотираси ҳажмини 128 гигабайтгача ошириш имкони мавжуд.

Унинг асосий камераси 8, селфи-камераси эса 5 мегапикселли расмлар олишга мўлжалланган.

Бироқ Nokia 2’нинг батареяси 4100 мА/соат сиғимга эга.

Смартфон Android операцион тизимининг 7.1.1 Nougat талқини бошқарувида ишлайди. HMD Global’нинг ваъда қилишича, у Android 8.0 Oreo талқинигача янгилана олади.

Nokia 2 ҳозирда бозорда 135 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Xiaomi Redmi 5A

Redmi 4A'нинг "меросхўри" энг арзон бўлиш баробарида, энг камтар жиҳатларга ҳам эга.

5 дюймли Xiaomi Redmi 5A аппарат таъминоти учун таниқли ва ишончдан ўтган 4 ядроли, частота тезлиги 1,4 ГГц бўлган Snapdragon 425 танланган. Ҳамёнбоп модел бўлгани боис, Xiaomi Redmi 5A HD дисплей, 2 Гб оператив ва 16 Гб доимий хотира билан таъминланган. microSD ёрдамида хотирани 128 Гб.гача кенгайтириш мумкин

Металл корпусли Xiaomi Redmi 5A камерафон эмас ва унга 13 мегапикселли бош ҳамда 5 мегапикселли олд камера танланган. Бу борада унинг имкониятлари бошланғич даражада.

2 та SIM-картали Смартфон куч-қуввати учун ток сиғими 3000 мА соат бўлган аккумулятор масъул бўлган. $91 АҚШ долларига баҳоланган гаджетни 20 октябрдан бошлаб харид қилиш мумкин бўлади.



Oppo R11s

Ноябрнинг илк кунларида бирдан машҳур бўлиб кетган смартфон илк кунда 350 минг дона буюртма қилинган.

Ромсиз, 6,1 дюймли AMOLED-дисплейнинг пикселлар сиғими юқори -- 2160x1080! У Gorilla Glass 5 шишаси билан қопланган.

Шунингдек, 20 + 16 мегапикселли қўш сенсорлардан иборат бош камера,16 мегапикселли олд камера ҳам диққатга сазовор.

Snapdragon 660 чипи 8 ядроли ва 2,2 ГГц частота тезлигида ишлайди. Гаджетдаги оператив хотира 4 ГБ, доимий хотира 64 ГБ, аккумулятор сиғими 3200 мА соат. Батареяни тезкор қувватлаш мумкин. Oppo R11s $500 доллардан бошлаб сотилмоқда.


BlackBerry Motion
BlackBerry Motion диагонали 5,5 дюймга тенг экранга эга, у тирналишга қарши Premium Anti-Scratch тизими билан муҳофазаланган. Дисплейнинг сифати – FHD (1080 x 1920 пикселли).

IP67 гувоҳномасига кўра, Motion ярим соатгача вақт давомида бир метргача чуқурликдаги сув остида «жон сақлай» олади.

4000 мА/соат сиғимли батарея Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.

BlackBerry бренди телефонларига Motion моделида яна бир янгилик – Locker функцияси кириб келди. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар ўз файллари ва фотосуратларини смартфоннинг PIN-код ёки бармоқ изи билангина кириш мумкин бўлган ички хотирасида сақлай оладилар.

BlackBerry Motion нархи 463 АҚШ доллари эквивалентига тенгдир.

ZTE Axon M
Axon M деб номланувчи бу смартфон-трансформер иккита – ҳар бир панелида биттадан 5,2 дюймли, Full HD сифатли (1920х1080 пикселли) дисплейга эга. Уни икки томонгаям – экранларни ичкарида қолдириб ҳам, ташқарида қолдириб ҳам букласа бўлади.

Очилган ҳолатида эса ундан диагонали 6,75 дюймли битта экранга эга планшет сифатида фойдаланилади. ZTE Axon M трансформери 20 мегапикселлик биттагина камерага эга.

Аккумуляторининг сиғими 3180 мА/соатга тенг. Смартфон-планшетга Qualcomm’нинг ўтган йилги Snapdragon 821 процессори ва 4 ГБ тезкор хотира ўрнатилган. Ички флеш-хотираси ҳажми 64 гигабайтга тенг бўлиб, уни microSD форматидаги хотира картаси ёрдамида кенгайтириш имкони мавжуд.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ZTE Axon M тез орада Европа, Хитой, Япония ва АҚШ дўконларида савдога чиқарилади. АҚШда унинг нархи 725 доллар қилиб белгиланган.

Vivo V7
Vivo V7'нинг аппарат таъминоти учун Snapdragon 450 чипи, 4 Гб оператив ва 32 Гб доимий хотира масъул. 5,7 дюймли, FullView экранли дисплейнинг пиксел сиғими HD+ (1440х720 пикселли). Бу экран олд панелнинг 83,6% қисмини эгаллаб олган. Корпус 4-авлод Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган.

Девайснинг аккумулятор сиғими 3000 мА соат. Бош камера эса 16 мегапикселли (f/2.0 диафрагма). Смартфон Android 7.1 Nougat тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. microSD орқали доимий хотирани катталаштириш мумкин. Vivo V7 бармоқ излари сканерига, Bluetooth, Wi-Fi ва GPS модулларига эга.

Смартфон айни пайтда Осиёнинг баъзи давлатларида 280 АҚШ долларидан сотилмоқда. Декабрдан бошлаб гаджет оммавий равишда бозорларга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!