Тошкентда чегарадан дрон ёрдамида ўтказилган «Макаров» тўппончаси харидорлари ушланди (видео)
Пойтахтимизда яшовчи икки фуқаро Тошкент туманидан ўтувчи ўзбек-қозоқ давлат чегараси яқинида дрон ёрдамида Қозоғизистондан контрабанда йўли билан юборилган ўқотар қуролларни сотиб олган вақтларида қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» репортажида хабар берилди, деб ёзади Xabar.uz.
ЎҚИНГ: «Камикадзе» дронларни ёппасига отувчи қурилма чиқди (видео)
Улар ушбу қуролни Қозоғизистон фуқаросидан 4 минг АҚШ долларига сотиб олган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги «Макаров» тўппончаси экан ва ўқдонида 6 дона ўқ бўлган.
Ушланганларнинг иккаласи ҳам аввал судланган экан. Бири 2012 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш), 2019 йилда 169-моддаси (Ўғрилик) билан айбли деб топилган.
ЎҚИНГ: Уч буюк держава – Россия, АҚШ ва Хитой ҳарбий қудратини рақамларда батафсил солиштириб кўрсатишди