Умумтаълим мактаб ўқувчиларига мўлжалланган “English” дастури яратилди

Умумтаълим мактаб ўқувчиларига мўлжалланган “English” дастури яратилди

Умумтаълим мактаб ўқувчиларига мўлжалланган “English” дастури қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топган: Personal Pronouns, Pos-sessive pronouns Form 1, Possessive pronouns Form 2, Possessive pronouns Form 3, Possessive pronouns Form 5, Indefinite pronouns, Relative pronouns, Object pronouns.

Ушбу дастур инглиз тили олмошларини ўргатувчи дастур бўлиб, бу дастур ёрдамида ўқувчилар ўзларининг ўқиш, ёзиш, тинглаб-тушуниш кўникмаларини ривожлантирадилар.

Дастур сўзларни киритиш, расмларни танлаш, ҳарфлар ва предметларни жойларини ўзгартириш, гаплар кетма-кетлигини тартибга солиш, жавобларни текшириш ва тўғри жавоблар билан танишиб чиқиш имкониятини беради. Шу билан бирга, мультимедиа дастурида ҳаволаси кўрсатилган видеолавҳаларни кўриш имконияти бор, деб ёзади Uz24.uz.

Дастур муаллифи Гулноза Собировага № ДГУ 03911 рақамли гувоҳнома берилди.