Ўн ядроли Doogee F7 Pro сотувга чиқарилди
Кеча, 19-сантябрь куни Хитойнинг Doogee компанияси шу йилнинг март ойида MWC-2016 кўргазмасида намойиш этилган Doogree F7 смартфонининг сотувларини бошлади. F сериясидаги машҳур F7 Pro ўн ядроли MediaTek Helio X20 процессорида ишлайди, чипга энергияни тежаш алгоритми татбиқ этилган. Смартфонда, асосан, камерага катта эътибор қаратилган. Унга f/2,2 диафрагмадаги фазали автофокусга эга 21 МПли Sony IMX230 камераси ўрнатилган.
Гарчи смартфон йирик – 5,7 дюймли экранга эга бўлса-да, қалинлиги 7 мм бўлган эгма корпус унинг қулай эргономикасини таъминлай олади. Қурилмага ўрнатилган USB Type-C слоти тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Doogee F7 Pro оқ ва қора рангларда ишлаб чиқарилмоқда.
Модель 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга. Шунингдек, иккита SIM-картага мўлжалланган слот ва бармоқ изи сканери ҳам кўзда тутилган. Doogee F7 Pro 4000 мА/ст сиғимдаги батареядан қувватланади.
Doogee F7 Pro техник параметрлари:
- 5,7-дюймли IPS-дисплей 1920×1080 пиксель аниқлигида;
- ўн ядроли Helio X20 MT6797 процессори;
- 32 ГБ доимий хотира;
- 4 ГБ тезкор хотира;
- иккита SIM-карта слоти (4G LTE);
- 8-мегапикселли олд камера;
- 21-мегапикселли асосий камера (SONY IMX230);
- кўп функцияли бармоқ изи сканери;
- USB Type-C слоти;
- Аккумулятор – 4 000 мА-/ст;
- Android 6.0 операцион тизими.