Видео: ҳали тақдим этилмаган Nokia флагманининг янги тафсилотлари

  •   DiMaX
  •  1012
  •  27.12.2017 10:22

Видео: ҳали тақдим этилмаган Nokia флагманининг янги тафсилотлари

Телефонсозликдаги «қадимий» брендлардан саналмиш Nokia бу йил анча жонланиб қолди. У ҳамёнбоп ва ўрта нарх тоифасига мансуб бир нечта моделдаги смартфонларни тақдим этди. 2018 йилда эса у ўзининг ҳақиқий флагмани – Nokia 9 билан харидорларини хурсанд қилиш ниятида. Мазкур қурилманинг бир қатор хусусиятлари ҳозирдан маълум.

ЎҚИНГ: Nokia 9 сирларини илк бор расмий манба фош этди

YouTube’даги Nokiapoweruser канали эса ушбу смартфон учун тайёрланган ғилофлар тасвирланган видеолавҳани эълон қилди.

Ғилофларга қараб хулоса қиладиган бўлсак, ушбу флагман тик жойлашган қўшалоқ камерага эга. Уларнинг остида эса бармоқ изи сканери ўрин олган. Шунингдек, кутилганидек, HMD Global’нинг бу смартфони ромсиз экран дизайнида бўлади.

Келинг, видеороликни томоша қиламиз:

Nokia 9 гаджети 5.5 дюймли ромсиз OLED-дисплей, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 835 процессорига эга бўлиши айтилаётир. Унинг доимий хотираси ҳажми 128 гигабайтни, аккумуляторининг сиғими эса 3250 мА/соатни ташкил этади. Миш-мишларга қараганда, унинг нафақат асосий камераси, балки олд камераси ҳам қўшалоқ объективдан иборат.

Смартфоннинг корпуси шиша ва металл материалларидан ясалган бўлиб, чанг ва сувдан ҳимояланган. Nokia 9 операцион тизими сифатида Android 8.0 Oreo талқини танланган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Nokia 9 ва Nokia 8 (2018) тақдимот санаси ҳамда нархлари маълум!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!