Vochi бепул иловаси дизайнернинг тўрт соатлик ишини атиги 15 сонияда бажаради! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1053
  •  27.11.2019 16:41

Vochi бепул иловаси дизайнернинг тўрт соатлик ишини атиги 15 сонияда бажаради! (+видео)

Белоруссиянинг Vochi стартапи ўзининг iOS-иловасини тақдим этди. Бу дастур ёрдамида iPhone фойдаланувчилари видеонинг турли ҳудудларига ҳар хил эффектлар қўшишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Android’да видеомонтаж қилувчи 5 илова

Ўзининг бетакрор технологиясига эга бўлган Vochi видеомуҳарририни мана бу ҳавола орқали бепул юклаб олиш мумкин. Мазкур илова кейинчалик ишлов бериш учун фото ёки видеотасвирдаги объектларни ажратиб олувчи нейротармоқларни қўллайди.

Фойдаланувчи видеолавҳани юклаб олиб, ундаги объектни белгилайди ва илованинг кутубхонасидан керакли (масалан, Motion, Glitch ёки Clones каби) эффектни қўшади.

Видеони таҳрирлаш реал вақт режимида амалга оширилади, ишлов бериш эса тасвирнинг сифатини бузмайди, дейишмоқда ишлаб чиқувчилар. Бундан ташқари, илова муаллифларига кўра, motion-дизайнерлар (видеони монтаж қилувчилар) одатда тўрт соатча вақт сарфлайдиган ишни Vochi иловаси бор-йўғи 15 сониядаёқ уддалайди.

ЎҚИНГ: Пулли аналогларидан ҳам зўр олтита бепул дастур – танишинг ва юклаб олинг!