Windows тизимли компьютерни керакли пайтда ўзи ёнадиган қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1116
  •  29.03.2019 17:00

Windows тизимли компьютерни керакли пайтда ўзи ёнадиган қиламиз!

Уйдаги ёки ишхонангиздаги компьютерингиз керакли пайтда ўзи ишга тушиб кетишини истайсизми? Агарда ток манбаига уланган ҳолида қолдирадиган бўлсангиз, бунинг иложи бор!

ЎҚИНГ: Компьютер ёқилаётганидаги 0xc000000f хатоликни тузатамиз

Windows тизимида ишловчи компьютернинг ёнишини автоматлаштириш учун унинг асосий ишга туширилиш тизими – BIOS’га қиришингиз ва у ерда қувват сарфланиши билан боғлиқ бўлимга ўтишингиз лозим. Мазкур бўлим «Power», «Power-on Menu» ёки, масалан, «Power Scheduling» деб номланган бўлиши мумкин – бу она плата (материнская плата) ишлаб чиқарувчисига боғлиқ.

Қуйидаги расмда шу жараён «Power On By RTC» созламаси орқали кўрсатилган:

Айни шу банди компьютернинг автоматик ёқилиш вақтини созлаш учун хизмат қилади, аммо у барча компьютерларнинг BIOS’ларида ҳам бўлмаслиги мумкин. Агар топа олсангиз, ҳатто неча кунгача (0 – ҳар куни дегани) шу вақтда автоматик ёқилишини ҳам созлаб қўйсангиз бўлади.

Кейин эса ўзгаришларни сақлаб, компьютерни ўчириб-ёқасиз – тайёр! Керак бўлса, энди у сиз учун будильник вазифасини ҳам ўташи мумкин!

ЎҚИНГ: Windows’га пароль қўйиш ва уни олиб ташлаш

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!