Хакерлар барибир Apple’дан устун келишди!

  •   DiMaX
  •  874
  •  25.06.2018 15:56

Хакерлар барибир Apple’дан устун келишди!

Apple корпорацияси ўз маҳсулотларининг дастурий таъминотини ҳам ўзи ишлаб чиқиши ва уларнинг мустаҳкам ҳимояланганлиги билан ҳақли равишда фахрланади. Аммо хакер деган «балойи азим»лар борки...

ЎҚИНГ: Хакерлар iOS 12 ўрнатилган iPhone X ҳимоясини ҳам аллақачон буза олишди! (+видео)

Хулласи калом, яқинда хакерлар гуруҳи iOS 11.4 ва iOS 12 ҳимоясини Apple’нинг стандарт браузери – Safari орқали бузишди! Бунинг учун улар смартфонни компьютерга улаб ҳам ўтирмаслик учун махсус сайт яратишди ва унинг ёрдамида тизимга кира олишди.

Айфонга норасмий Cydia иловалар дўконини ўрнатиш учун сайтдаги биттагина тугмачани босиш кифоя қилди. Хакерлар Safari иловасидаги нозик жойни топиб, смартфоннинг ҳимоясини бузиб кириш учун ундан фойдаланишди.

Қизиқ томони – нафақат нисбатан эскирган iOS 11.4 талқинидаги операцион тизими, балки ҳатто iOS 12 бета-версиясидаги iPhone’нинг ҳам ҳимоясини буза олишди.

ЎҚИНГ: Хакерлар қандай компьютер ва операцион тизимдан фойдаланишади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.