Хакерлар YouTube’дан тарихдаги энг оммабоп видеони ўчириб юборишди

  •   DiMaX
  •  2585
  •  10.04.2018 17:21

Хакерлар YouTube’дан тарихдаги энг оммабоп видеони ўчириб юборишди

YouTube видеосервиси хакерлар ҳужумига учради – ундаги энг оммалашган мусиқали видеоларнинг аксарияти ўчириб юборилган. Шу жумладан, YouTube тарихидаги энг машҳур ва оммабоп видеоролик ҳам йўқ бўлиб қолган.

ЎҚИНГ: Хакерлар тарихдаги энг йирик ўғирликни содир этишди

The Verge нашри тарқатган хабарга кўра, энг оммалашган видео Vevo канали аккаунтида бўлган. Бу Luis Fonsi ҳамда Daddy Yankee ижросидаги «Despacito» қўшиғининг ролиги эди. YouTube’да унинг бош тасвири ўрнида пулемёт ушлаган ниқобли кишилар расми турибди.

ЎҚИНГ: YouTube бош офисида отишма: жабрланганлар бор, Тим Кук ҳамдардлик билдирди (+видео)

Қуйидаги твитга қараганда, бу ишни ўзларини Prosox ва Kuroi'sh деб атовчи хакерлар қилишган:

Шунингдек, хакерлар YouTube’дан бошқа оммабоп мусиқали видеолавҳалар ҳам ўчириб юборишган. Уларнинг барчаси Vevo канали аккаунтига тегишли бўлган.

ЎҚИНГ: 2017 йилги энг оммабоп видеолар: тайча рақс, лабини қимирлатмай гапирувчи қизча ва Трамп инаугурациясига пародия!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!