Халқ таълими вазири ҳам виртуал қабулхона очди

Халқ таълими вазири ҳам виртуал қабулхона очди

Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ҳамюртларимизнинг соҳага оид таклиф, мулоҳаза ва аризаларини зудлик билан кўриб чиқиш, қолаверса, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси (www.uzedu.uz) ишга туширилди.

Бугунги кунда фуқаролар Халқ таълими вазирлигига:

–  Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси;

–  “Ишонч телефони” 10-06;

–  [email protected] электрон почта манзили орқали мурожаат қилиш ва қисқа муддат ичида ўз саволларига жавоб олиш имкониятига эгалар.

Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаатлар амалдаги қонун талаблари асосида қабул қилиниб, ўрнатилган тартибда ва қонун билан белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.Вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари доимий назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани инобатга олинлган ҳолда, уларнинг ҳар бирига асосли жавоблар қайтарилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.