Xiaomi кеча 2017 йилдаги энг яхши маҳсулотини тақдим қилди

Xiaomi кеча 2017 йилдаги энг яхши маҳсулотини тақдим қилди

Хитойнинг Xiaomi корпорацияси мухлисларини хурсанд қилишда давом этади. Янги маҳсулотларнинг ҳар бири ўзига хос. 11 декабрда эса бренднинг янгича, "инқилобий" ҳамда ихчамгина Xiaomi Mi Noise Cancelling наушниклари тақдим қилинди. Унинг бош ўзига хослиги шовқинни камайтириш тизимга эгалигидир. Шу жиҳати билан, бу аксессуарни Xiaomi компанияси бу йил тақдим қилган энг инновацион маҳсулот дейиш мумкин. Шу ўринда яна бир жиҳатини айтиш жоизки, янги ишланма ўзининг арзонлиги билан ҳам ажралиб туради. Аниқроғи, рақиблар ишлаб чиқарган муқобилларидан 2-4 баробаргача арзон.

Ички каналли ёки "тиқинли" аудио қулоқчинлар ташқи кўринишидан ҳам ташқи товушлардан яхшигина изоляциялангани кўриниб турибди. Қулоқчинларнинг ташқи шовқинни камайтириш хусусияти шовқин жойларда, мисол учун, поезд ёки метрода, самолётда ёки бош вазиятларда иш беради. Xiaomi Mi Noise Cancelling аксессуари кўринишидан Xiaomi'га хос дизайнда, яъни энг яхши анъаналар асосида ишлаб чиқарилган.


Бошқарув пультида овоз даражасини бошқариш ҳамда тўхтатиб қўйиш ёки давом эттириш тугмалари мавжуд. Шунингдек, пультдаги махсус тугмани босишингиз билан, қулоқчинда ташқи шовқинни камайтириш тизими ишга тушади.

Гаджетнинг қора рангдаги корпуси ҳамда бошқарув пульти корпуси сирти электролиз усулида оксид пардаси билан қопланган алюминийдан тайёрланган. Бу эса унинг серҳашам кўринишига хизмат қилган. Юмшоқ валчалар (амбушюра) эса жуда юмшоқ гипоаллерген силикон хомашёсидан тайёрланган. Уларни бошқасига осон алмаштириш мумкин.

Xiaomi компанияси ҳозирча қулоқчинларнинг техник жиҳатларини тўлиқ ошкор қилаётгани йўқ. Шу билан бирга, бренднинг маълум қилишича, "инқилобий" аудио қулоқчинлар овозни узатишда тенгсиз ҳисобланган "япон сифати" билан рақобат қила олади. Яъни, мусиқани узатишда бу аксессуар ҳар қандай қимматбаҳо рақибидан кам эмас.

Шу билан бирга, маълум қилинишича, янги наушниклардаги шовқинни камайтириш тизими мусиқани 20 дБ баландликда 50 дан 1500 Гц частота диапазонида тинглаш имконини беради.

Xiaomi Mi Noise Cancelling наушникларида ташқи аккумулятор бўлиб, улар 55 мА соат ток сиғимини жам қила олади. Уни microUSB порти (қулоқчин қалдоғида мавжуд) ёрдамида 2 соатда тўлиқ қувватлаб, 12 соат мобайнида шовқинни камайтириш тизимини ишга тушириб, мусиқа тинглаш мумкин.

Нарх борасида эса ҳаммаси кутилмаган -- 299 юан, яъни 300 минг сўм! Айтиш жоизки, бу каби рақиб аксессуарлар Хитойнинг ўзида камида 100 АҚШ долларидан сотилади. Юқори имкониятли аудио қулоқчин учун бу --
энг мақбул нарх

Xiaomi Mi Noise Cancelling аудио қулоқчини 12 декабрдан сотувга чиқарилади. Ҳозирча фақат Хитойда сотиладиган аксессуарни тез орада Хитойнинг онлайн-дўконларидан ҳам харид қилиш мумкин бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!