Xiaomi Mi Band 3: чиройли расмий тизери, қувонарли нархи!

  •   DiMaX
  •  4642
  •  29.05.2018 11:48

Xiaomi Mi Band 3: чиройли расмий тизери, қувонарли нархи!

«Хитойча Apple» шу йилнинг 31 май кунги матбуот анжуманида ўзининг бир қатор янги дастурий таъминотлари ва қурилмаларини тақдим этишни режалаштирган. Улар орасида Mi Band 3 «ақлли» билагузуги ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Band 3’ни ишлаётган ҳолида илк бор «жонли» томоша қиламиз!

Куни кеча корпорация Mi Band 3 моделининг тақдимотини расман тасдиқлади. Компания раҳбари Лэй Цзюнь эълон қилган қуйидаги тизерда буни чиройли тарзда ифодалашган: Xiaomi рамзи бўлмиш қуёнча қўлида смарт-билагузук билан ўтирибди, унинг рўпарасида эса ҳилол тунги уфқдан кўтарилиб, денгиздаги акси билан биргаликда 3 рақамини ҳосил қилган:

Айтиш керакки, Xiaomi’нинг бундан олдинги – Mi Band 2 смарт-браслети ўз рақобатчиларидан анча арзонлиги билан эътибор қозонган ва жуда оммалашган. Жумладан, ушбу маҳсулот Ўзбекистонда ҳам расмий кафолат билан сотилмоқда:

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа девайслари нархлари (2018 йил 22 май) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади!

Компания ушбу анъанани билагузукнинг учинчи авлодида ҳам давом эттиришга қарор қилибди. 2016 йилда тақдим қилинган Mi Band 2 билагузуги 149 юанга баҳоланган бўлса, унинг учинчи авлоди учун ундан салгина қиммат – 169 юань миқдорида нарх белгиланган. Бу эса тахминан 26,5 АҚШ долларига тўғри келади. Мана, бир неча соат аввал Xiaomi’нинг Хитойдаги расмий дўконида пайдо бўлган янги саҳифада Mi Band 3 нархи кўрсатилган:

Xiaomi Mi Band 3 «ақлли» билагузуги қандай хусусиятларга эга бўлиши ҳозирча расман айтилган эмас. Турли манбалар унинг экрани рангли бўлишини, гаджетга GPS ва NFC модуллари ўрнатилишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Band 3 сенсор экранли бўлиб, ишоралар билан бошқарилади (+видео)

Нима бўлганда ҳам, бу девайснинг дизайни, барча хусусиятларини билиб оладиган кунга оз қолди. 31 май куни Шанхайда бўлиб ўтадиган намойишда буларнинг барчасига ойдинлик киритилади.

Эсингизда бўлса керак, Xiaomi компанияси ўзининг Black Shark номли илк ўйинбоп смартфонини тақдимотини ўтказганди. Унда иштирок этган корпорация бош директори Лэй Цзюнь қўлидаги сирли браслетга журналистлар эътибор беришган – бу ўша янги авлод «ақлли» билагузук бўлиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари қўлида Mi Band 3 билан «қўлга тушди»!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!