Xiaomi яна битта – камераси iPhone X’дагидек бўлган смартфон тақдим этяпти!

  •   DiMaX
  •  1180
  •  13.02.2018 17:09

Xiaomi яна битта – камераси iPhone X’дагидек бўлган смартфон тақдим этяпти!

Хитойлик сермаҳсул смартфонсоз Xiaomi эртага – 14 февралдаёқ ўзининг бу ойдаги илк телефон тақдимотини ўтказмоқчи эканидан хабарингиз бор. Бугун тарқалган маълумотларга кўра, бу – Redmi туркумига кирувчи Note 5 ҳамда Note 5 Pro моделлари бўлади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi ниҳоят Redmi Note 5 тақдимотининг аниқ санасини айтди!

Weibo тармоғида тарқалган янги «жонли» фотосуратга кўра, Redmi Note 5 Pro дея тахмин қилинаётган қурилмани илғор камерафонлар қаторига қўшиш мумкин.

Юқоридаги суратда кўриб турганингиздек, Redmi Note 5 Pro модуллари худди юбилей айфонидаги каби жойлашган қўшалоқ асосий камерага эга. «Хитойча айфон»нинг бош камераси 12 мегапикселли, f/2.2 апертурали ҳамда 5 мегапикселли,  f/2.0 апертурали сенсорлардан иборат. Бу иккита объективнинг ўртасида эса LED-чақноқ ўрин олган.

Redmi Note 5 Pro’нинг селфи-камераси масаласида ҳам Xiaomi «зиқналик қилмаган» – нақ 20 мегапикселли олд камера ва Selfie-light турига мансуб LED-чақноқ!

ЎҚИНГ: Redmi Note 5’нинг расмий видео-тизерини томоша қиламиз

Xiaomi Redmi Note 5 модели

Apple’нинг «шиша» флагманидан фарқли равишда, Redmi Note 5 Pro корпуси металлдан ишланган.

Бошқа хусусиятларига келсак, Redmi Note 5 Pro диагонали 5,99 дюймга тенг, томонларининг ўзаро 18:9 нисбатда, дисплейи аниқлиги эса FHD+ форматида. Snapdragon 636 процессорига эга бўлган мазкур фаблетнинг тезкор хотираси 3, 4 ва 6 гигабайтли, доимий хотираси эса 32 ҳамда 64 гигабайтли вариантлари чиқарилади. Унинг аккумулятори ҳам зўр – 4000 мА/соат сиғимга эга.

Xiaomi Redmi Note 5 Pro модели

Xiaomi ўзининг бу девайсини 14 февралда Ҳиндистонда тақдим этиши режаланган. Ушбу компаниянинг савдога чиқарилган кўплаб смартфонларини Ўзбекистон бозорларидан ҳам олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларининг нархлари (2018 йил 9 февраль)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.