Яндекс Москва кўчаларига ҳайдовчисиз машиналарни чиқаради

  •   Saroy
  •  452
  •  18.07.2018 16:26

Яндекс Москва кўчаларига ҳайдовчисиз машиналарни чиқаради

Яндекс компанияси ва Москва шаҳри ҳокимияти ўртасида пойтахт кўчаларида ҳайдовчисиз транспортни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича битим имзоланди. Бу ҳақда Москва урбанизация (Moscow Urban Forum 2018) анжумани доирасида маълум қилинди.

Лойиҳада шунингдек, Автомобиллар ва автомотор илмий-тадқиқот институти НАМИ, ГАЗ ва КамАЗ гуруҳи иштирок этмоқда. Битим яна узайтириш шарти билан 5 йил муддатга имзоланган.

ЎҚИНГ:Яндекс интеллектуал ёрдамчиси iPhone эгаларини ҳақорат қилди

Мазкур компания Москва шаҳрида барча турдаги йўловчи транспорт воситаларида ҳайдовчисиз бошқарув технологиясини татбиқ этишни, телематик транспорт ва интеллектуал аавтомобил тизими ҳамда уларга кўрсатиладиган хизматни ривожлантиришни мўлжалламоқда ҳамда шулар асосида ҳайдовчисиз транспортдан фойдаланганда киберхавфсизлик билан боғлиқ ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, зарурий норматив ва ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда техникавий базаларини шакллантириш ҳам кўзда тутилган.

ЎҚИНГ:Яндекс.Такси Москвадан Қозонгача ҳайдовчисиз ўзи борди

Хабарда айтилишича, ҳайдовчисиз транспорт воситасини ишлаб чиқаришда асосан Россия технологияларидан кўпроқ фойдаланилади. Ҳайдовчисиз транспортни Москвада жорий этишнинг асоси этиб интеллектуаль транспорт тизими (ИТС) хизмат қилади.  Светофорлар, камералар, детекторлар, шаҳар транспортларидаги трекерлар, буларнинг барчаси учун «Интернет воситалари» технологияларидан фойдаланиш ва автомобилнинг интеллектуал тизими билан муфовиқ равишда ҳаракат қилиш кўзда тутилган. Бу транспортга Москва шаҳар кўчаларида ҳайдовчи ёрдамисиз юра олишига имкон беради.

Ҳозирги пайтда ИТС  онлайн режимда шаҳар ер устида 10 мингта транспорт воситасини назорат қилади, шунингдек, 118  мингта таксининг ҳаракатига, 7,5 мингдан зиёд каршеринг автомобилига ва Москвадаги ГЛОНАСС билан жиҳозланган барча автомобилларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Барча  маълумотларни  Вазиятлар маркази (ЦОДД) дан олиш мумкин бўлади, бу ерга ҳар куни 350 миллионта маълумотлар пакети келиб тушади.

ЎҚИНГ:Яндекс.Браузер эски компьютерларга ҳам мослаштирилди

Яндекс ўзи ишлаб чиқарган ҳайдовчисиз таксини илк бор 2017 йил кузда намойиш қилганди. Дастлабки синов Москвада Яндекс идораси яқинида ёпиқ ҳудудда амалга оширилди. Ўшанда ҳайдовчисиз машина  ўзига юклатилган вазифани муваффақиятли бажарган эди. Ушбу машиналар НАМИ институти билан ҳамкорликда Toyota Prius базасида яратилган. 2018 йилнинг февраль ойида эса машина қиш шароитида Москва кўчаларида синовдан ўтди. Июнь ойида мазкур машина илк бор узоқ сафарга чиқди. Сафар Москвадан Қозонгача бўлган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.