Янги Galaxy'ларнинг Европа учун нархлари билан танишинг

Янги Galaxy'ларнинг Европа учун нархлари билан танишинг

Бир неча кун олдин инсайдерлар Galaxy S20 линейкасидаги Samsung смартфонларининг АҚШдаги расмий нархларини тахмин қилган эди. Ўшанда, базавий версия солиқларсиз, 1000 доллардан бошланишини тахминан айтилганди.

Энди Европа бозоридаги нархлар пайдо бўлди. Шундай қилиб, солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда Galaxy S20'ларнинг нархлари қуйидагича:

• Galaxy S20, 8ГБ оператив хотирали — 900/910 евро (мамалакатга қараб)
• Galaxy S20 5G, 12ГБ оператив хотирали — 1000/1010 евро
• Galaxy S20+, 8ГБ оператив хотирали — 1000/1010 евро
• Galaxy S20+ 5G, 12ГБ оператив хотирали — 1100/1110 евро
• Galaxy S20 Ultra 5G, 12ГБ оператив хотирали — 1350/1360 евро
• Galaxy S20 Ultra 5G, 16ГБ оператив хотирали — 1550/1560 евро

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip ҳамда Galaxy S20’лар ҳақида қизиқ хабар: Samsung’дан буни ҳеч ким кутмаган эди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!