Ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Қизиғи шундаки, самарадорлик рейтинги етакчиси – Xiaomi Mi 10 Ultra юбилей суперфлагмани бу рейтингда атиги олтинчи ўриннигина ола билган! Хўш, ундан ҳам маъқул бўлган смартфонлар қайсилар экан?

Galaxy Note 20 Ultra камераси iPhone 11 Pro Max ва бошқа Samsung флагманларига қарши

Замонавий смартфонлар, хусусан, флагман моделларга қўйиладиган асосий талаблардан бири – камераси зўр бўлишидир. Хўш, Samsung компаниясининг энг сўнгги ва зўр фаблети бу борада қанақа экан?

ВИДЕО: Galaxy Note 20’ларнинг бултурги флагмандан ҳам қолишувчи жиҳатини Samsung сир тутган экан!

Samsung компанияси тақдимотда Galaxy Note 20 ҳамда Galaxy Note 20 Ultra смартфонларининг ушбу жиҳатига ойдинлик киритмай кетганлиги бежиз эмас экан...

Samsung флагманларида янги ишкал: улар «очлик эълон қилди»!

Уларни ҳатто ўз қадоғида келган қувватлагич билан зарядлашда ҳам ишкал бўляпти. Смартфонни ўчириб-ёққач, у одатдагидек қувват олишда давом этади, лекин кейинроқ яна шу муаммо такрорланаверади.

Samsung Upgrade дастури: Galaxy смартфонларини энди ҳар йили ярим нархида олиш мумкин! (+видео)

Айни дамда ушбу дастур доирасига Samsung Galaxy S20 Ultra, Galaxy S20+, Galaxy S20, Galaxy S10+, Galaxy S10, Galaxy S10 Lite, Galaxy Note10+, Galaxy Note10, Galaxy A71 ва Galaxy A51 моделлари киради.

DxOMark энг зўр камерофон, селфифон ва аудиосмартфонларни эълон қилди

Жами ўнта йўналиш, лекин рейтингдаги барча ўринларни учтагина компаниянинг бештагина флагмани эгаллаб олган! Янаям қизиғи – нақ олтита йўналишда битта флагман ғолиб бўлган!

Смартфонларнинг йилдан-йилга катталашиб боришини тўхтата оламизми?

Сўнгги ўн йилдан буён смартфонлар ҳажм жиҳатидан катталашиб бормоқда, аммо уларни ишлатадиган қўлларимиз катталашаётгани йўқ. Қизиғ-а?! Келинг, қуйида Android Authority сайти колумнисти Саймон Xиллнинг шахсий фикрларини келтириш асносида шу ҳақда

OnePlus 8 Pro тезкорми ёки бир ярим баравар қиммат Galaxy S20 Ultra? «Жонли» тестда кўрамиз!

Роботлаштирилган манипуляторлар ёрдамида қиёсий тестлар ўтказиб келаётган PhoneBuff канали йилнинг энг шов-шувли флагманлари тезкорлигини ўзаро таққослаб кўрди ва видеосини эълон қилди.

iPhone SE 2’дан қўрққан Samsung энг янги флагманларини 50% чегирма билан сотяпти!

Тўғри, iPhone SE 2 нархига ва хусусиятларига кўра Galaxy S20’ларга тўғридан-тўғри рақиб эмас. Лекин Samsung айнан у сотила бошлаши билан бу флагманларини бозорда илгари суришга зўр бермоқда.

Барча смартфонлар учун Forza Street чиқди, лекин Samsung’чиларга алоҳида имтиёзлар бор! (+видео)

5 июнгача рўйхатдан ўтган барча иштирокчиларга бонус сифатида пойга симулятори ичида 2017 Ford GT автомобили берилади. Samsung смартфон ва планшетлари эгаларига берилган имтиёзлар эса ҳавасга лойиқ!

Samsung бултурги ва бу йилги энг зўр смартфонларини янги версияларда тақдим этяпти (+«жонли» видео)

Galaxy S20 Ultra 5G смартфонининг янги версияси Хитойда эртага – 1 май куниёқ сотила бошлайди. Ice Universe таъкидлашича, тез орада уни Европа ва бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқаришади.

Энг қиммат флагман DxOMark рейтингида: Samsung бу шармандаликни кўтара олармикан?!. (+видео)

1400 долларлик бу флагманнинг квадрокамераси нақ 100 карралик зумга, 108 МПлик сенсорга эга. Хўш, бунчалик кучли камерофон профессионал баҳолаш тестида қандай натижа кўрсатиши керак, сизнингча?

Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

Master Lu сервиси 2020 йил уч ойидаги тестлар натижаларига кўра учта рейтингни эълон қилди. Ундаги энг қудратли смартфонлар ўнталигида аксарият ўринларни хитойликларнинг турли флагманлари эгаллаган.

Энг зўр флагманларда энг кераксиз ва ҳатто зарарли бир функция бор!

У аллақачон Samsung Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманларида пайдо бўлган ва Huawei, Xiaomi ва бошқа хитойлик смартфонсозларнинг навбатдаги флагманларига ҳам жорий этилади.

Ўта қиммат Galaxy S20 Ultra’дан буни ҳеч ким кутмаган эди!

Учта янги флагман орасида Galaxy S20 Ultra сотилиш ҳажми нариги иккитасининг умумий савдо ҳажми билан деярли тенг экан. Ҳозирги вазиятни ва 1400 доллар эканини ҳисобга олсак, бу натижа ҳайратга лойиқ.

ТОП-10: Дунё бозоридаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)

Кучли ўнталикдаги дастлабки тўртта, жами нақ олтита ўринни биттагина смартфонсоз флагманлари эгаллаган, тағин уларнинг аксарияти шу компаниянинг ўз процессорига асосланган!

Redmi K30 Pro камера имкониятларини 2-3 баравар қиммат Mi 10 Pro, iPhone 11 Pro ва Galaxy S20 Ultra билан солиштирамиз! (иккита видео)

Илғор техник хусусиятлари ва ҳамёнбоплиги билан Redmi K30 Pro бестселлерга айланган. Хўш, фото ва видео суратга олиш имкониятлари бўйича ҳам у қиммат флагманлар билан беллаша оладими?

Galaxy S20'ларда Samsung ошкор қилмаган жиҳат бор экан

Маълум бўлишича, корейсларнинг февралда тақдим қилинган ушбу флагманлари 96Hz янгиланиш частотасига ҳам эга экан.

Samsung Galaxy S20: ҳаммасига коронавирус сабабчими?

Рақамлардан вазият жуда ёмон кўриниши мумкин, аммо бу статистика фақтагина корейс бозоридаги савдолар ҳажмига тааллуқли.

«Жонли» тест видеоси: 16 ГБ «оперативка»ли Galaxy S20 Ultra кучлими, ёки атиги 4 ГБлик iPhone 11 Pro Max?

Samsung Galaxy S20 Ultra модели – нақ 16 гигабайтлик тезкор хотирага эга жаҳондаги илк смартфондир. 4 гигабайтлик «оперативка»га эга iPhone 11 Pro Max эса унинг олдида кулгили туюлади, аммо...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш