Янги рекорд: 1372 та роботнинг ажойиб рақсини томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1056
  •  05.04.2018 14:00

Янги рекорд: 1372 та роботнинг ажойиб рақсини томоша қилинг!

Ўтган йили WL Tech компаниясининг роппа-роса 1069 дона Dobi роботлари баравар рақсга тушиб, ҳаммани қойил қолдирган эди. Энди эса уларнинг рекордини Alpha 1S русумли одамсимон роботлари янгилади, деб ёзади Financial Express.

ЎҚИНГ: Видео: рақсга тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордлари китобига киритилди

Италияда бўлиб ўтган роботлар рақси танловида нақ 1372 дона Alpha 1S роботлари бараварига ўйинга тушиб, янги рекорд ўрнатди. Бу турдаги роботнинг «қўл-оёқлари» худди инсонникидек букилиш хусусиятига эга. Буни таъминлаш учун улар 16 та моторча билан жиҳозланган.

Мана, уларнинг қойилмақом рақсидан баҳра олинг:

Моҳиятига кўра, ушбу тадбир Alpha S1 роботларининг кенг кўламли реклама ролиги бўлди. Мазкур қурилмалар аслида болалар учун ўйинчоқ тарзида эркин тарзда бозорга чиқарилиб келаётир.

ЎҚИНГ: Саудия фуқаролигини олган робот энди оила қуришни истаяпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.