Юртимизда машҳур Umidigi янги смартфон тақдим қилди

Юртимизда машҳур Umidigi янги смартфон тақдим қилди

Хитойнинг арзон ва нисбатан илғор смартфон ишлаб чиқарувчи Umidigi бренди кеча Z2 Pro ҳамда Z2 деб номланган янги смартфонларни тақдим қилди.

Иккала смартфон ҳам 6,2 дюймли ҳамда пиксел сиғими 2246х1080 белгига тенг, 19:9 ўлчамли, шунингдек юқорисида ўйиғи бор экран, 6 гигабайтли тезкор хотира, 16 + 8 мегапикселли сенсорлардан иборат бош камера, 18 Вт.ли тезкор қувватлаш функцияси, тоза Android 8.1 операцион тизимига эга бўлган.

Шиша ҳамда металлдан тайёрланган корпус ўлчамлари: 153,4x74,4x8,3 мм, смартфон вазни эса 165 грамм.

Ўқинг: Хитойлик йирик смартфонсоз фаолиятини якунламоқда, Huawei навбатда турибди

Смартфонларнинг бир-биридан фарқи: Z2 модели MediaTek компанияси ишлаб чиқарган Helio P23 процессорига, Z2 Pro модели эса янги P60 процессорига эга бўлган.

Шу билан бирга, Z2 Pro доимий хотираси 128 гигабайтли бўлса, кичик талқин 64 гигабайтли хотира билан таъминланган. Юқори талқин аккумулятори ҳам сиғимдор: 4050 мА соат. Z2 моделидаги "қувват тоши"нинг ток сиғими 3650 мА соат. Яна бир муҳим фарқ -- юқори талқин 15 Вт стандарти бўйича симсиз қувват олади ва унда контактсиз тўлов учун NFC модули мавжуд.

Маълум қилинишича, Z2 модели бозорга $250 доллар, Z2 Pro эса 300 АҚШ доллари атрофида сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимиз смартфон бозорида Umidigi брендининг UMIDIGI S2 модели анча оммалашган ва яхши сотилмоқда. Унинг нархи Ўзбекистонда ўртача 150 АҚШ долларини ташкил қилади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Z2 Pro

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.