YouTube интерфейсидан ортиқча нарсаларни олиб ташлаймиз – ресурс, вақт ва мегабайт тежалади!

Мазкур плагин кўплаб элементларни блоклаши эвазига, саҳифанинг юкланиши ҳам тезлашади, яна уларга сарфланадиган компьютер ресурслари ва мегабайт ҳам (демак – маблағлар ҳам!) тежалади.

Google Chrome’ни саҳифаларни бир зумдаёқ очишга мажбурлаймиз

Сиз курсорни бирор ҳавола устига олиб борсангиз, кенгайтма ўша саҳифани браузер кэшига юклай бошлайди. Шу сабабли, ҳавола устига босишингиз билан веб-саҳифа дарҳол очилади.

Google’нинг сахийлиги тутди: Chrome хатосини топиб, 150 минг долларгача мукофот олинг!

Компания топилган нуқсонлар учун рағбатлантирувчи дастури бўйича 2010 йилдан буён саккиз ярим мингдан зиёд мактуб олган ва улар учун жами беш миллион АҚШ долларидан ошиқ мукофот пули тўлаган.

Safari’даги тугмачалар остига яширилган қўшимча функцияларни биласизми?

Apple мобил қурилмаларида интернет-сёрфинг учун асосий дастур сифатида ўрнатилган ушбу браузернинг қўшимча имкониятларини кўпчилик билмаслиги мумкин.

Chrome’да узоқ кутилган функция ишга тушди, уни қандай ёқамиз?

Афсуски, Windows учун чиқарилган Chrome’да тунги режимни ёқиш унчалик осон эмас, шу боис ҳам уни қандай фаоллаштиришни қадам-бақадам кўриб чиқамиз.

Windows 10 тизимидан Internet Explorer’ни олиб ташлашнинг икки усули

Internet Explorer браузери аллақачон истеъмолдан чиқиб бўлган эса-да, барибир ҳозиргача Windows 10 тизимининг стандарт жамланмасида мавжуд. Уни тизимдан ўчириб ташлашнинг эса иккита усули бор...

Google Chrome’га энди қўшиладиган рекламасиз мутолаа режимини ҳозироқ синаб кўриш мумкин!

Янги функция веб-ваҳифадаги реклама, изоҳлар ва бошқа чалғитувчи элементларни яширади. Фойдаланувчи бунда фақат энг керакли маълумотлар: сарлавҳалар, мақола матни ва ундаги суратларнигина кўради.

Интернетингизни 98 фоизгача тежовчи Google Chrome’нинг тезкор янги версиясини ҳозироқ синаб кўринг!

Chrome 75 май ойида Windows, Mac, Linux, Chrome OS ҳамда Android учун расман тақдим этилади. Аммо ўта қизиқувчилар унинг экспериментал – Canary талқинини ҳозироқ синаб кўришлари мумкин.

Opera Reborn 3: тезкор ва бепул VPN, блокчейн ва криптоҳамёнга эга илк браузерни ўрнатиб олинг!

Opera Reborn 3 янгича – Web 3 технологияларини қўллаб-қувватловчи илк оммавий браузер бўлди. Бу атама криптовалюта, блокчейн каби замонавий интернет имкониятларини кенгайтирувчи тизимларни англатади.

Microsoft Edge браузери WebCore асосида янгиланди: энди у русчада овозли ўқишни ҳам эплайди!

Edge ҳам энди деярли Chrome браузери каби ишлайди ва ҳатто унинг учун ишлаб чиқилган барча кенгайтмаларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Chrome хавфли экан, Google уни тезда янгилашингизни тавсия этяпти!

Ушбу заифлик Chrome’нинг барча платформалар: Android, iOS, macOS, Linux ва Windows учун ишлаб чиқилган дастурларида мавжудлиги таъкидланмоқда.

Ҳамёнбоп смартфонлар учун иккита енгил Android-браузер

Ушбу иккита браузер функционаллиги жиҳатидан бошқаларидан кам бўлмаса-да, ўзи хотирада кам жой олади ва тизим ресурсларини ҳам кўп банд этмайди.

Opera браузеридаги бепул VPN’дан фойдаланиш бўйича батафсил қўлланма

Opera браузеридаги бепул VPN’ни ишлатишда айрим англашилмовчиликлар юзага келаётгани боис, ушбу хизматдан фойдаланиш йўлини қадам-бақадам тушунтириб беришга қарор қилдик.

Бепул VPN керакми? Энди Opera’нинг ўзи етарли!

Opera Software компанияси Android-қурилмалар учун Opera браузерига қўшимча функция сифатида VPN хизматини қайтармоқда! У созламалар менюси орқали фаоллаштирилади ва буткул бепул.

Google Chrome энди паролингиз ўғирланганлигини текшириб беради

Password Checkup кенгайтмаси паролларнинг ўғирланганлар рўйхатида бор-йўқлигини текширади. Бунда барча маълумотлар шифрланади ва ҳатто компаниянинг ўзи ҳам уларни кўра олмайди.

Хавфсизлик ва махфийлик учун Atom браузери чиқди: унинг хатосини топиб, миллионни қўлга киритинг!

Mail.ru Group ушбу маҳсулотига шунчалик ишоняптики, Atom браузеридаги жиддий нуқсонни топган хакерларга бир миллион рубль миқдорида мукофот эълон қилган.

Google Chrome фирибгар сайтларга қарши уруш очди: ундан қандай фойдаланамиз?

«Эгизак» сайт дегани, масалан – google.com ўрнига go0gle.com номли қалбаки сайтлардир. Бу сохта сайтларни очган фирибгарлар эса уларга кирганларнинг шахсий маълумотларини ўғирлашади.

Мусулмонларга мўлжалланган энг қулай браузер билан танишинг!

– Биз интернетни яхшироқ қилмоқчимиз. У яхши ва ёмонга бўлинади, бизнинг браузеримиз яхши интернетга йўл очади, – деган Salam Web Technologies вакили Ҳасни Зарина.

Fly Internet – рекламани блокловчи ва VPN’ли, бепул Android-браузер!

Fly Internet учта хусусияти билан ажралиб туради: VPN’га эга, рекламаларни блоклайди ва махсус махфий режим бор. Бу иловада браузернинг ўзига ҳам, ундаги махфий варақаларга ҳам пароль қўйиш мумкин.

Xiaomi барча Android-смартфонлар учун Mint браузерини тақдим этди: тезкор, тежамкор, хавфсиз ва рекламасиз!

Xiaomi Mint овозли қидирувни, «инкогнито» (махфийлик) ҳамда «мутолаа» режимларини қўллаб-қувватлайди. Ўта тезкор бу браузер интернет-трафикни тежаш ва рекламани блоклаш функциясига ҳам эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш