Интернетдаги «чегарадан чиққан» изоҳлар учун ОАВ ва блогерларни нималар кутмоқда?

Сўз эркинлиги – бу қонун нормаларига зид исталган фикрни айта олиш, жамоат тартибини бузиш, ёт ғояларга даъват қилиш ёки ёлғон ахборот тарқатиш керак, дегани эмаслигини яхши англашимиз керак.

Telegram асосчиси ҳақида фильм тайёр – трейлерини томоша қиламиз!

Картина журналист Родион Чепель ҳамда продюсер Игорь Мишин ҳамкорлигида яратилган. Фильм МТС буюртмасига кўра «Амурские волны» ҳамда «МТС-Медиа» компаниялари томонидан суратга олинган.

«Парда ортида ёмон ният бор» – TikTok’ни судга беришди!

«У оғир кечган йилда болаларга ўз дўстлари билан боғланишда ёрдам берган, кенг тарқалган ижтимоий медиа платформасидир. Аммо комик қўшиқлар ёки рақсларнинг парда ортида жуда кўп ёмон ниятлар бор»...

Telegram-аккаунтингизга энди компьютер ёки ноутбукда SMS орқали киролмайсиз!

Мессенжер маъмурияти вазият борасида ҳозирча бирор расмий изоҳ бермаяпти. Лекин бу янги функция хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам ўзини оқламаслиги кўриниб турибди.

Facebook Messenger’ингиз борми? Киберҳужумга тайёр туринг!

Киберҳужумларни бартараф этишга ихтисослашган Group-IB компанияси Facebook’ни 84 та мамлакатдаги Messenger фойдаланувчиларига уюштирилган кенг кўламли киберҳужум ҳақида огоҳлантирди.

Президентни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаган жиззахликка жиноий иш очилди

Бахмал туманида туғилган фуқаро YouTube ва Facebook тармоқларида профиллар очиб, ўз чиқишларида Президент раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка нотўғри талқин қилган.

Telegram’да товарлар ва хизматларнинг тўғридан-тўғри савдоси йўлга қўйилади

Харидлар учун Сбербанк, ЮMoney, Tranzzo, Stripe, Click, Payme, LiqPay ва Ecompay орқали тўласа бўлади. Карта маълумотларини сақлаш ва Telegram’даги кейинги харидлар учун ишлатиш мумкин.

Google сайёрамиз 37 йил ичида қандай ўзгарганини кўрсатди (видео)

«Умид қиламизки, сайёрамизнинг бундай кўриниши муҳим мунозараларни бошлайди, янги кашфиётларга ҳисса қўшади ва баъзи глобал муаммолар ҳақида одамларнинг фикрларини ўзгартиради», деб ёзади Google.

Текшириб кўринг: Facebook’дан сизнинг телефон рақамингиз ҳам ўғирланганми?

Махсус саҳифага телефон рақамингиз ёки электрон почта манзилингизни киритиш орқали шахсий маълумотларингиз тарқатиб юборилгани ёки тарқатиб юборилмаганини ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин.

Пулли ўйин ва иловаларга обуна бўйича бепул эга бўлинг!

Google Play’да тўлов қилиш (харид қилиш, бепулларида рекламани ўчириш тўлови, ўйиндаги валюта ва апгрейдлар хариди) керак бўладиган ўйин ва иловалардан мазкур хизматга обуна асосида бепул фойдаланинг!

«Кечиринглар»: Депутат онлайн йиғилишда яланғоч ҳолда «қатнашди»

«Жамоалар палатасидаги ҳамкасбларимдан чин дилдан узр сўрайман. Югуришдан кейин иш костюмимни алмаштираётганимда видеотрансляция тасодифан ёқилди. Бу бошқа такрорланмайди», – деб ёзган кейин депутат.

Android учун Clubhouse: чиқиш вақти ва скриншоти

2021 йил бошидан трендга чиққан Clubhouse ижтимоий тармоғида яқиндагина фойдаланувчилар пул ишлаб олиши мумкин бўлган функция жорий этилган эди.

Android учун мустақил Telegram чиқди: афзалликлари нимада? (+видео)

Сиз бир вақтнинг ўзида Direct-талқин ва Google Play’даги версиясини ўз қурилмангизга ўрнатишингиз ва улардан фойдаланишингиз мумкин – иловалар мутлақо мустақил.

Telegram сизга тез орада яна бир зўр имконият тақдим этади! (+видео)

Telegram мессенжери яқиндагина янгиланиб, 7.6-версияда тақдим қилинган эди. Энди эса унга навбатдаги апдейт билан қўшиладиган яна бир функция ҳақида расмий Telegram Uzbekistan канали хабар берди.

Ўзбекистон давлат секторига Zoom ўз хизматларини тўғридан-тўғри сотади. Аввалроқ компания буни тақиқлаганди

«Биз мазкур ҳудудлардаги видеоконференцалоқа хизмати бозоридаги ёндашувимизни ривожлантириш босқичидамиз», — дейилади Zoom баёнотида.

Қойилмисиз: ҳар қандай iPhone’ни энди Galaxy’га «айлантириш» мумкин!

Apple ушбу дастурни тақиқлай ёки ўчириб ташлай олмайди, чунки у алоҳида дастур сифатида эмас, балки браузердаги саҳифа сифатида очилади.

Тренддаги ижтимоий тармоқда энди пул ишлаб олиш мумкин!

Пул юбориш функцияси барча фойдаланувчилар учун мавжуд, аммо ҳозирча чекланган модераторлар гуруҳи «ёрдам» олишлари мумкин.

Facebook Messenger ҳамда WhatsApp эгасининг ўзи рақобатчи мессенжерни ишлатиши фош бўлди!

Марк Цукерберг нега рақобатчи мессенжеридан фойдаланишини Facebook’дагилар изоҳлашмаган. Буёғига Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ушбу ҳолат бўйича кинояли чиқишини кутиш мумкин.

Барча МДҲ мамлакатларида Zoom видеоалоқасидан фойдаланиш чекланди!

«Энди биз кейинги ҳаракатларнинг тафсилотларини аниқлаймиз, мен компаниянинг давлат сектори учун алоҳида маҳсулот ишлаб чиқаришини истисно қилмайман», – деган компания вакили.

Қўшни мамлакатдаги 3 миллион Facebook фойдаланувчисининг шахсий маълумотлари тарқалиб кетди

«Одамлар «Ок» тугмачасини босади, холос, аслида у ҳеч қандай эътирози йўқлиги ҳақида шартномага рози бўлади. Ҳеч ким шартномани ўқимайди, шу сабабли бу нарса Facebook’нинг ўзигагина аён», дейди вазир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш