Бугун тақдим этилаётган Redmi смартфони билан ёнғоқ чақиб, уни тепкилаб ва устига ўтириб кўрсатишди! («жонли» видеолар)

Учинчи видеороликда Redmi Note 7 устига сакраб ўтириб кўрсатишган бўлса, тўртинчисида унинг экрани билан ёнғоқ чақишади, уни ўқлов билан уриб-тепкилашади...

AnTuTu рекордчиси – Lenovo Z5 Pro GT флагмани Geekbench’да шарманда бўлди!

Lenovo Z5 Pro GT якка ядроли синовда 3284 балл, кўп ядроли тестда эса 10237 балл тўплаган, холос. Айни шу Snapdragon 855 чипли Sony Xperia XZ4 смартфони ҳозирда 12801 очко билан Geekbench’да етакчи.

Galaxy S10 Lite тақдимотдан аввал Geekbench’да тест топширди. Уят, Samsung, уят!..

Эҳтимол, Geekbench’да унинг якуний намунаси эмас, балки ҳали охирига етмаган прототипи текшириб кўрилгандир. Лекин барибир Snapdragon 855 чипли смартфон учун юқоридаги кўрсаткич ўта уятлидир.

Xiaomi Cepheus – Snapdragon 855 ва 6 ГБ «оперативка»ли смартфон Geekbench’да «қўлга тушди»!

Qualcomm’нинг энг сўнгги ва илғор Snapdragon 855 чипи ҳамда Android 9.0 Pie тизим талқини билан қуролланганига қараганда, бу Mi брендига мансуб кучли флагман бўлади.

DxOMark рейтинги: 2018 йилнинг энг зўр камерофонлари!

DxOMark профессионал сервиси ҳам 2018 йилдаги текширувларнинг умумий натижасини эълон қилди. Ушбу компания мутахассислари бултур ҳар хил нарх тоифаларидаги жами 31 та смартфон камерасини баҳолашган.

2018 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари (JerryRigEverything видеоталқини)

JerryRigEverything канали муаллифи навбатдаги видеолавҳасида 2018 йилда тақдим этилган смартфонларнинг турли тоифалар бўйича энг яхшиларини ва ёмонларини айтиб ўтган.

2019 йил бошидаги AnTuTu рейтинги: iPad Pro 2018 катта фарқ билан олдинда!

Янги рейтингда 2018 йили тақдим этилган иккита – 11 ҳамда 12,9 дюймлик айпадлар жуда юқори натижа кўрсатди. iPad Pro 2018 моделларининг ўртача кўрсаткичлари 555 минг баллдан ошиб кетган.

Янги рекорд: Sony Xperia XZ4 тақдимотдан аввал AnTuTu’да салкам мўъжиза кўрсатди!

Энг янги ва кучли Snapdragon 855 процессори билан қуролланган Sony Xperia XZ4 флагмани AnTuTu’да энг юксак – 395 721 балл тўплашга эришган!

2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Ўтган галги рўйхатда энг юксак тўртта ўринни бировга бермаган Huawei смартфонлари бу гал ҳам юқори поғоналарда туришибди. Лекин етакчи флагман барибир бошқа компанияники.

AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Ушбу флагман Snapdragon 855 процессорига ва нақ 12 гигабайтлик тезкор хотирага эга илк смартфондир. Хитойда унинг савдоси 15 январдан бошланади.

Speedtest статистикаси: қаерда мобил интернет энг тезкор?

Буни қарангки, технологик жиҳатдан илғор, етакчи давлатлардан ҳисобланган АҚШ мобил интернет тезлиги рейтингида атиги 43-ўринни эгаллаган.

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕОТЕСТ: 10 гигабайтлик «оперативка»нинг смартфон тезлигига қандай фойдаси бор?

«Жонли» тестдаги учта смартфон ҳам Snapdragon 845 чипли бўлиб, фарқлари «оперативка»сида: OnePlus 6 ва OnePlus 6T тезкор хотиралари 8 ГБ бўлса, OnePlus 6T McLaren Edition модификациясида у 10 ГБлик...

AnTuTu рейтинги: 2018 йил декабргача энг зўр Android-смартфонлар!

Бу ойда ҳам энг зўр ўнта смартфон рейтингига на Samsung, на хитойдан ташқаридаги бошқа бирор машҳур смартфонсоз қурилмаси кира олмаган!

Android-смартфонларнинг янги «қирол»ини қарши олинг – у AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Бенчмаркда у нақ 325076 балл олди – бу эса барча Android-қурилмалар кўрсатган энг юксак натижадир! Бунгача энг юқори самарадорликка эга смартфонлар эса AnTuTu’да 300 минг баллдан ошиқроқ тўплаганлар.

ВИДЕО: 549 долларлик OnePlus 6T тезкорроқми ёки 749 долларлик iPhone XR?

OnePlus флагманлари энг тезкор, шу билан бирга нархи ҳам баланд бўлмаган Android-смартфонлардан саналади. Хўш, самарадорлик борасида у яқинда тақдим қилинган iPhone XR билан беллаша оладими?

КУТИЛМАГАН ВИДЕО: 2018 йилги энг арзон iPhone энг қиммат ва қудратли Samsung флагманини «ер тишлатди»!

Текширилган айфон Apple A12 Bionic процессори, 3 ГБ тезкор хотира ва iOS 12.0.1 тизимига эга. Рақиби эса Snapdragon 845 чипи ва 8 ГБ тезкор хотирали бўлиб, Android 8.1 Oreo бошқаруви остида ишлайди.

Geekbench’да кейинги авлод – Snapdragon 8150 флагман процессорини текшириб кўришди!

Snapdragon 8150 чипи янги авлод Kryo ядроларига асосланади. Маълумотларга кўра, Qualcomm бунда одатдаги 4 + 4 ўрнига 2 + 2 + 4 кўринишидаги ядролар схемасини танлаган.

Россияда энг зўр смартфонлар маълум бўлди

«Роскачество» уз юзга яқин смартфонларни 229 хил тавсиф бўйича тестдан ўтказди. Жумладан, суратга олиш сифати, тутиш қулайлиги, хавфсизлиги, мультимедиа-имкониятлари ва бошқалар.

OnePlus 6T: ишлаш қобилияти тестдан ўтказилди ва барчаси аён бўлди

Янги қурилма 29 октябрда Нью-Йоркда намойиш қилиниши керак эди, лекин Apple iPad Pro анонси билан туқнаш келмаслиги учун тадбир бир кунга кечиктирилди

AnTuTu рейтинги: Android-смартфонларнинг янги рекордчисини қарши олинг!

Ҳозиргача бозорга тақдим этилган «яшил роботчали» мобил қурилмалар орасида энг кучлиси Xiaomi Black Shark ҳисобланади. Аммо янги смартфон 313 561 очко тўплаб, AnTuTu рейтингида янги рекорд ўрнатди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш