MDC билан «Завқли ёз» акцияси энди Қўқонда!

Акция доирасида кафолатланган совғалар (Remax Bluetooth-қулоқчини, 10 000 ток сиғимли повер-банк ёки 16 ГБлик microSD-карта) ҳар битта сотиб олинган MDC смартфони учун бир донадан тақдим этилади.

Ucell’дан лайфхак: интернет-тўплам харидида 150 фоизгача текин трафик олишингиз мумкин!

Ucell ўзининг Telegram-саҳифаси орқали #UcellLifehack рукнини жорий этди. Илк лайфхакда имкон қадар арзон нархда интернет-тўплам харид қилиб, имкон қадар кўп трафик олиш йўллари ўргатилган.

РАСМАН: тайёр туринг, Mi Max 3 «кушандаси»ни 31 июлда кўрамиз!

Янги планшетофон GPU Turbo технологияси билан таъминланади. Унинг «қувват тоши» эса нақ 6000 мА/соатга тенг бўлиши айтилмоқда.

Мутахассислар энг хавфли смартфон иловаларини эълон қилишди

Шунингдек, маълумотлар «сизиб» чиқиб кетмаслиги учун қайси турдаги дастурлардан эҳтиёт бўлиш лозимлигини ҳам экспертлар айтиб ўтишган.

Xiaomi’нинг иккита оммабоп смартфонида Android Oreo билан боғлиқ муаммо юзага келмоқда

Xiaomi бунинг ечими учун Qualcomm муҳандисларига мурожаат этган – мазкур смартфонларда айнан шу компания процессорлари қўлланган.

LG V40 смартфони уч модулли «идеал» камерага эга бўлади

Бош камеранинг 20, 16 ва 13 мегапикселли датчикларидан бири оддий, иккинчиси ўта кенг бурчакли, учинчиси эса телеобъектив ҳисобланади. Шу тариқа, LG «идеал» камера қанақа бўлишини кўрсатиб қўймоқчи.

Galaxy Watch «ақлли» соатининг тақдимот ва савдога чиқиш вақти маълум бўлди

Samsung Galaxy Watch ўлчамига кўра икки хил вариантда чиқишини ҳам айтишмоқда. Табиийки, уларнинг нархида ҳам фарқ бўлади.

ЭКСКЛЮЗИВ: Galaxy Note 9’нинг илк «жонли» видео ва фотолари!

Фотосуратларда-ку ҳақиқий фаблет кўрсатилган, аммо видеодаги гаджет... Тўғри, унинг ҳатто «Galaxy Note 9» ёзуви ҳам бор, лекин экраннинг остидаги энлигина ром кишини ҳушёрликка чорлайди.

Икки карра мустаҳкам Gorilla Glass 6 тақдим этилди: у 15 мартагача тушиб кетишга дош беради!

Тестларнинг кўрсатишича, Gorilla Glass 6 бир метрлик баландликдан ўн беш марта тушиб кетишга бардошлидир. Бу эса олдинги авлоди – Gorilla Glass 5’га нисбатан икки баравар юқори кўрсаткич ҳисобланади.

«Ўзбeктeлeком» яна интeрнeт-каналларни арзонлаштирди

«Интернет охирги истеъмолчи учун учун арзонроқ бўладими?» деган саволга ҳам «Ўзбeктeлeком» аниқлик киритиб ўтган.

Apple энг қиммат MacBook Pro’ни атайлаб секинлаштираётгани фош этилди! (+видео)

15 дюймлик экран, 6 ядроли Intel Core i9 процессори, Radeon Pro 560X видеокартаси, 32 ГБлик тезкор хотира ва 4 терабайтлик SSD-хотирага эга MacBook Pro’га АҚШнинг ўзида 6 699 доллар нарх белгиланган.

Samsung ўз рекламаларида Apple’ни масхаралаб чарчамаяпти

Янги видеода iPhone X моделида маълумотлар юкланишининг тезлиги паст эканлиги масхараланган ва Apple Store дўконларидаги техник кўмак хизмати – Genius Bar устидан ҳам кулинган.

Детектив сериалдан «илҳомланган» қотил смартфон ёрдамида фош этилди

Агарда жиноят олдидан у ўз смартфонини блоклаб қўйганида, балки, бу жиноят очилмасдан қолиши ҳам мумкин эди.

Galaxy Note 9’нинг илк расмий сурати эълон қилинди!

Фаблетнинг аввалги расмларидан фарқли ўлароқ, бу тасвир чиндан ҳам ушбу қурилманинг матбуот учун тайёрланган материалларига тегишли.

Ёқиқ ҳолдаги Mi Max 3’ни ҳар томонлама «жонли» кўрамиз

Экрандаги ёзувлар девайснинг техник жиҳатларини акс эттириб турибди. Жумладан, у Android 8.1 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлаши, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга эканлиги аён.

ЭКСКЛЮЗИВ: Xiaomi Pocophone’нинг илк «жонли» видеоси – Face Unlock эвазига бармоқ изи сканеридан воз кечилганми?

Android 8.1 Oreo тизимли смартфон Snapdragon 845 чипи ва 6 ГБ тезкор хотира билан таъминланган. Орқа панелида қўшалоқ камера, дисплейдаги «ўйиқ»да эса олд камера ва Face Unlock датчиги жойлашади.

Vivo’нинг яна бир рекордчи – 10/512 гигабайтлик смартфони тайёр!

«Сунъий онг» тизимига ҳам эга бўлиши кутилаётган, сканерли дисплейга эга Vivo XPlay 7 инновацион смартфони 10 гигабайтлик тезкор ҳамда 512 гигабайтгача ҳажмли доимий хотираси билан рекорд ўрнатмоқчи.

РАСМАН: ҳамёнбоп Nokia X5 эртагаёқ тақдим этилади!

HMD Global компанияси Nokia X5 смартфонининг янги тақдимот санасини Weibo тармоғидаги расмий аккаунти орқали маълум қилди.

UMS яна иккита йиллик тариф режасини тақдим этди!

Янги тариф режаларида 420 000 сўмлик йиллик абонент тўлови эвазига ойига 2000 мегабайтгача интернет, 800 тагача дақиқа ва SMS’лар тақдим этилади.

Samsung’нинг ўрта нархли смартфонларида ҳам сканерли экран бўлади

Samsung Electronics нафақат флагманларини, балки ўрта нархли смартфонларини ҳам дактилоскопик сканерга эга экран билан жиҳозлаши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш