Алишер Усмонов кутилмаганда Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди

Айтиш керакки, Алишер Усмонов 2012 йилда «ВКонтакте», 2016 йилда эса ўзининг USM Holdings компаниясидаги назоратидан менежмент фойдасига воз кечган эди.

Бунақаси бўлмаган: Galaxy S10 экранининг ҳамма ери бармоқ изи сканеридан иборат!

Galaxy S10 олд юзасини буткул қоплаган дисплей бутунича бармоқ изи сенсоридан иборат! Аммо олд камера учун экраннинг тепасида томчисимон «кемтик» борлиги ғалати.

Илон Маск илк тезюрар поезд вакуумли туннели – Hyperloop’нинг ишга туширилиш санасини айтди

Туннелнинг очилиши шарафига байрамона тадбир ўтказилади, кейинги куни эса барча истовчилар вакуумли туннелда тезкор поезд-капсулада бепул учиб кўришлари мумкин бўлади.

Honor Magic 2 «жонли» видео суратларда: худди Huawei P20 Pro каби, фақат слайдерли флагман!

Шу кунгача Honor Magic 2 ҳақида маълумотлар кам эди, энди бирданига унинг «жонли» расмлари ва видеоси интернетга чиқди. Унинг уч модулли бош камераси худди Huawei P20 Pro флагманидаги каби жойлашган.

Mi Mix 3 ўта қиммат нархда сотувга чиқди, тағин Xiaomi унинг дизайни борасида алдаган экан! (+видео)

Xiaomi рендер-суратларда ушбу смартфонининг ромсизлиги борасида ёлғон қўллаган экан. Аввалроқ унинг процессори борасида ҳам шубҳали маълумот чиққанди.

Samsung W2019 буклама флагманини илк «жонли» видео ва суратларда ҳар томонлама кўрамиз!

Samsung W2019 иккита 4,2 дюймлик сенсор экран, Qualcomm Snapdragon 845 процессори, 8 гигабайтгача тезкор хотира, 3000 мА/соатлик аккумулятор ва Android 8.1 Oreo операцион тизимига эга.

Xiaomi смартфонларининг Android Pie асосидаги MIUI 10’гача янгиланиш жадвали

Xiaomi форумида мазкур компаниянинг смартфонларига Android 9 Pie базасидаги MIUI 10 прошивкасининг тарқатилиш вақтлари ҳақида маълумот эълон қилинди. Марҳамат, шу рўйхат билан танишиб чиқинг.

iPhone эгалари хавф остида: уларнинг аккаунти ва пулларини ўмаришнинг янгича усули чиқди!

Фишинг-мактуб худди Apple ва Spotify компанияларидан келгандек кўринади. Аммо у бутунлай қалбаки бўлиб, адресатни алдаб унинг маълумотларини олишга мўлжалланган.

Энг янги – Nokia 8.1 смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»!

Ушбу базада сақланиб қолган маълумотларга кўра, янги гаджет ҳам Nokia X7 каби Qualcomm Snapdragon 710 процессорига ва Android 9 операцион тизимига эга.

Tesla энг арзон Model 3 электрокарини сотувга чиқарди

Ҳамёнбоп Model 3’нинг битта қувват билан юриш масофаси 420 километрни ташкил этади. Машина 100 км/соат тезликка чиқиши учун 5,6 сония вақт сарфлайди. Унинг энг юқори тезлиги эса 201 км/соатга тенг.

Honor флагман смартфони билан бирга «ақлли» соат ҳам тайёрлабди!

Тизер-тасвирда доирасимон шаклли қўл соати силуэти акс эттирилган, гаджет номи – «Honor Watch» ёзуви туширилган ҳамда намойиш санаси – 31 октябрь кўрсатилган.

Samsung Galaxy Book 2 тақдим этилди – узлуксиз 20 соат ишловчи планшет-трансформер!

Galaxy Book 2 иккита USB Type-C порти, қулоқчин учун 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш, microSD форматидаги хотира картаси уячаси ҳамда бармоқ изи сканери билан таъминланган.

Apple сабабли OnePlus 6T режалаштирилганидан олдинроқ тақдим этилади

OnePlus 6T савдоси эса 5 ноябрда бошланиши режалаштирилган. Сотувларнинг бошланиш санаси ҳам илгарироққа суриладими ё йўқми – буниси ҳозирча номаълум.

Энг ишончли компьютерсозлар рейтинги эълон қилинди

Ушбу ишлаб чиқарувчининг компьютерлари нафақат номдор Apple, балки бошқа барча компанияларнинг ҳам шу турдаги маҳсулотларидан анча ишончли эканлиги аниқланди.

Microsoft муҳим сабаб билан HoloLens 2 тақдимотини кечиктирмоқда

Кодли номи Sydney бўлган HoloLens 2 гарнитураси ўз «аждод»ига нисбатан кенгайтирилган кўриш майдонига эга бўлади. Шунингдек, Microsoft уни анча енгил ва фойдаланишга қулай ҳам қилаётир.

Хэллоуин арафасида Sony «даҳшатли» PlayStation ўйинларига улкан чегирма эълон қилди

Гарчи реклама постерида 60 фоиз кўрсатилган бўлса-да, аслида «даҳшатли» ўйинлар учун нақ 77 фоизгача борувчи чегирмалар белгиланган.

Mi Mix 3: илк расмий реклама ролиги, янги видеолари, суратлари, хусусиятлари ва нархлари!

Ушбу флагмман ҳақидаги янги маълумотларнинг кўплиги кишини ҳайратга солади: янгича функцияларнинг жонли видео ва суратлари, бошқача Mi Mix 3 прототиплари, турлича нархлар...

«Реал ҳаётдаги фотошоп» яратилди – у юз терисини 6 дақиқада тозалайди! (+видео)

Мазкур гаджет юз терисига ҳаво пуфакчаларини пуфлаб, тери остидаги кислородни оширади. Бу билан терининг кислородга тўйиниши яхшиланади ва у бир неча дақиқа ичида тозаланиб, тип-тиниқ ҳолатга келади.

Telegram’нинг iOS-иловаси янгиланди – энди мулоқот янада қулай!

iPhone ва iPad’ларда фойдаланишга мўлжалланган Telegram клиенти 5.0.12 (559) талқинига қадар янгиланди. Унда Apple гаджетлари фойдаланувчилари учун бир қатор янги имкониятлар тақдим этилган.

Samsung энди камераси экран остига жойланган смартфон тайёрламоқда

Бунда экраннинг ўзи «тирқиш»ли ёки «кемтик»ли эмас, балки бутун бўлади. Дисплей остидаги камера иш ҳолатидан бошқа пайтларда кўринмасдан туради, унинг устида одатдаги контент акс этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш