Samsung'дагилар Galaxy A91'да 45 ваттли қувватлаш технологияси бўлишини тасдиқлади

Samsung'дагилар Galaxy A91'да 45 ваттли қувватлаш технологияси бўлишини тасдиқлади

Samsung'дагилар Galaxy A сериясининг янги смартфонлари оиласи устидаги ишларни бошлаб юборган. Бу ерда гап "s" вариантлари ҳақида кетаётгани йўқ, чунки "As" талқинидаги бир қатор смартфон шу йилнинг ўзидаёқ тақдим қилиб бўлинди (яна бир нечтаси тақдим қилиниши кутилмоқда). 2020 йилги A серия девайслари номи "1" билан тугайди;бу оиланинг энг кучли қурилмаси, табиийки, Galaxy A91 бўлади.

Илгарироқ, ушбу смартфон 108 мегапикселли асосий орқа камера, унга қўшимча 16МП ли ўта кенг объектив, 5х оптик зумли 12МП ли телефото камера ҳамда 3D ToF датчигига эга бўлиши ҳақида маълумот олгандик. Эндиликда эса, Samsung'нинг ўзи A91 ҳақида янги маълумот тақдим қилди: қурилмада 45 ваттли тезкор симли зарядлаш технологияси мавжуд бўлади. Шундай қилиб, у жорий функцияга эга Galaxy Note 10+ ва Galaxy Note 10+ 5G'лар қаторига қўшилади.

Бу ҳақда Samsung Венгрия ўзининг веб-сайтидаги листингида хабар бериб ўтган. Сайтда, шунингдек, анчадан буён миш-миш бўлиб келинаётган Galaxy A90 5G ҳам яқин келажакда пайдо бўлиши айтиб ўтилган. A90 5G Samsung'нинг бешинчи авлод тармоқ технологиясини қўллаб-қувватловчи арзонроқ смартфони бўлиши керак. Арзон эмас, шунчаки 5G версияли флагманларга қараганда нисбатан арзонроқ бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung вертикалига букланувчи букламафонни патентлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!