LG V20: дуал камерали смартфон

LG V20: дуал камерали смартфон

Аввалроқ LG V20 жаҳонда Quad Hi-Fi товуш чипи ўрнатилган илк смартфон бўлиши ҳақида ёзган эдик. Интернетда тарқалган яна бошқа маълумотларда қараганда, тақдимоти кутилаётган LG V20 смартфони иккитали камерага эга бўлади. Бундай камера бу йилги G5 моделига тадбиқ қилинган. Функция LG V20 гаджетида янада мукаммал ишлаши кутилмоқда. 16 МП ва 8 МПли камералар тандеми 135 градус бурчак остидаги суратларни олишга имконият беради. Унинг нақадар ҳайратомуз кадрларни олишини LG ижтимоий тармоқларга юкланган сурат мисолида кўрсатмоқда. Сурат 1.5 МБгача сиқилган, унинг асл ўлчами эса 4.2 МБни ташкил этади.

Кўрамиз, LG камералар борасида яна қандай инновацияларни ишлаб чиқараётган экан.

Эслатиб ўтамиз, LG V20 тақдимоти 6 сенятбрь куни АҚШда ўтказилади.

lg_v20_sample_resize