Редизайн: барчамиз билган Paint янги имижда (Видео)

Редизайн: барчамиз билган Paint янги имижда (Видео)

Microsoft компанияси машҳур расм муҳаррири Paint иловасининг Windows 10 версияси устида иш олиб бормоқда. Янги Paint бутунлай ўзгача дизайн ва кучли медиа имкониятларга эга бўлади. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берган.

“Paint Preview” иловасига бағишланган видеода маълум қилинишича, сервиснинг янги версиясида жорий дастурдаги барча функциялардан ташқари “3D элемент” хусусияти ҳам пайдо бўлади. Ушбу янгилик Hololens учун энг идеал қўшимча бўлиши ҳақида ёзилмоқда.

Фойдаланувчилар “Paint Preview” иловасида осонлик билан 3D расмлар яратишлари мумкин бўлади. Microsoft  3D элементларни яратиш учун бир қатор маркер, чизиш асбоблари ва чўтка вариацияларини иловага татбиқ этган. Сервисдаги барча функциялардан ҳам бармоқ, ҳам стилус ёрдамида ҳам фойдаланиш мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Microsoft тез орада янги Surface модели ва бошқа қурилмаларни тақдим этишни режалаштирган. Барчага яхши таниш бўлган бундай иловалардаги редизайн эса янги маҳсулотларни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!