LG G6’нинг халқаро бозордаги нархи маълум бўлди

LG G6’нинг халқаро бозордаги нархи маълум бўлди

LG Electronics компанияси ўтган ҳафтада ўзининг сўнгги флагмани бўлган LG G6 смартфонини Жанубий Кореяда сотувга чиқарган эди. Ҳозирча смартфоннинг 7 апрелдан бошлаб АҚШда, сал кейинроқ эса Европада сотилиши кутилмоқда.

Смартфон савдоси билан шуғулланувчи йирик немис компанияси — MediaMarkt’нинг тарқатган маълумотларига кўра, LG G6 Европа бозорида 749 евродан савдога чиқарилади. Компания айни пайтда смартфоннинг барча ранг ва техник талқинлари учун олдиндан буюртма олишни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, LG G6 5,7 дюймли, QHD+ (1440 x 2880 пикселли) сиғимли FullVision дисплейга, 120 градус бурчак остида сурат олувчи 13 мегапикселли 2 та объективдан иборат бош камерага, 2016 йилнинг илғор Qualcomm Snapdragon 821 процессори, 4 ГБ оператив ҳамда 32 ёки 64 ГБ доимий хотира, 2 ТБгача маълумот сиғимига эга хотира флешкасини ўқийдиган microSD бўлмачаси ва симсиз қувватланадиган 3300 мА соат аккумуляторга эга.

Батафсил ўқинг:

LG G6 флагмани расман тақдим қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!