11 декабрь – Морзе алифбосида биринчи қитъалараро сигнал юборилган сана

11 декабрь – Морзе алифбосида биринчи қитъалараро сигнал юборилган сана

1901 йилнинг 11 декабрь санасида муҳандис Гульельмо Маркони Морзе алифбоси орқали бошқа қитъага биринчи сигнални жўнатишга муваффақ бўлади. Бу сигнал, йирик кўламли ҳисобланмаса-да, бир қитъадан бошқа қитъага юборилган илк алоқа бўлган. Маркони Корнуолл графлигидан (Буюк Британия) Ньюфаундлендга (Канада) фақат инглизча S ҳарфидан иборат битта сигнал транслация қилган эди, холос. Маркони томонидан сигнал жўнатиш учун барпо этилган баландлиги 150 метр бўлган антенна, айтиш керак, кучли шамолларга ҳам қийинчилик билан дош берган.

Гульельмо Маркони лойиҳаси асосида Титаник кемаси учун яратилган радиоаппаратура

Гульельмо Маркони лойиҳаси асосида, жумладан, машҳур Титаник кемаси учун ҳам радиоаппаратура яратилган. Афсуски, ушбу радио ёрдамида радистлар SOS сигнали ўрнига кўпчиликка маълум бўлмаган  CQD сигнали юборишади, бу эса кемадаги одамларнинг қутқариш ишлари кечикишига олиб кеоади.

Ferra нашри маълумотлари асосида тайёрланди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.