200 Вт тезликда зарядланадиган смартфоннинг тақдимот санаси маълум бўлди

200 Вт тезликда зарядланадиган смартфоннинг тақдимот санаси маълум бўлди

Vivo эгалик қиладиган iQOO бренди тез кунларда ўзининг янги iQOO 10 сериясидаги смартфонларини тақдим қилишга тайёрланмоқда. Компаниянинг расмий саҳифаларида улашилган тизер суратларга кўра, iQOO 10 қаторидаги смартфонлар Qualcomm'нинг Snapdragon 8+ Gen 1 чипсетига эга бўлади ва биз бўлажак смартфонларнинг BMW версиясидагисини ҳам кўришимиз мумкин. Эндиликда маълум бўлишича, янги смартфонлар июл ойининг 19 санасида Хитойда тақдим қилинади.

Хабарларга кўра, iQOO 10 смартфонлари қатори оддий ва Pro моделлар иборат бўлади. Улашилган тизер сурат смартфоннинг яқинда тарқатилган рендерлардаги кўринишини бироз бўлсада тасдиқлайди.

Қурилманинг техник хусусиятларига келадиган бўлсак, у 6.78 дюймли, 120Hz янгиланиш тезлигига эга Quad HD+, AMOLED дисплей ва уни остида ултрасоник бармоқ изини сканерловчиси бўлиши кутилмоқда. Камера ҳақида гап кетганда эса iQOO 10 орқа томонида икки 50 MP ва битта 14.6 MP сенсорларга эга. Селфилар учун 16 MP олд камера мавжуд. Капот остида қурилма қандай чипсетга эга бўлиши расман маълум, лекин унинг 16 GB оператив ва 512 GB доимий хотирага эга бўлиши ҳақидаги маълумотлар норасмийдир. iQOO 10 Pro смартфони ўз рақибларини қувватланиш бўйича ортда қолдириши мумкин, чунки у 200W тезликда симли, шу билан бирга, 65W тезликда симсиз зарядланишни қўллаб-қувватлаши айтилган.

ЎҚИНГ: Asus'дан янги "монстер" гейминг смартфони

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.