ABBYY FineReader 14 дастури 192 тилдаги матнларни аниқлай олади

ABBYY FineReader 14 дастури 192 тилдаги матнларни аниқлай олади

Электрон луғатлар ва таржималар билан шуғулланадиган ABBYY компанияси PDF-файллар билан ишлашга мўлжалланган FineReader 14 дастурини фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этди. Янги дастур нафақат матнларни аниқлаш, балки PDF ва бошқа форматдаги файллар билан ишлаш имкониятини беради, деб ёзмоқда Ferra нашри.

FineReader 14 дастури орқали ҳужжатларни яратиш, кўриб чиқиш, изоҳлаш, таҳрирлаш, тасдиқлаш, таққослаш ва ҳимоялаш имконияти мавжуд. Дастур лотин, кирилл, грек, арман, араб алифболари ва иероглифларда ёзилган 192 та тилдаги матнларни аниқлаши мумкин.

Дастур 3 хил версияда: Standard (уй ва кичик ташкилотлар учун), Business (ўрта катталикда компанияларда фойдаланиш учун) ва Enterprice (йирик ташкилотлар учун) чиқарилган. Standard версиянинг нархи 113 долларни, Enterprice версиясининг нархи эса 200 долларни ташкил этади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.